Садирқулов иши: Таржимоннинг касаллиги туфайли ҳукм чиқариш қолдирилди

668

Бакиев маъмуриятининг собиқ бошлиғи Медет Садирқулов ўлими юзасидан жиноий иш бўйича ҳукм эълон қилиш таржимон йўқлиги туфайли 22 ноябрга қолдирилди.

Қамчи Қўлбоев жиноий гуруҳи аъзоси, Садирқулов иши бўйича айбланувчи Сидиқ Борбуев қирғиз тилидан рус тилига таржимоннинг йўқлиги сабабли ўзининг сўнгги сўзини айта олмади.

Борбуев сўнгги сўзини айтиши керак бўлган етти айбланувчининг охиргисидир. Қолган судланувчилар сиёсатчининг ҳалок бўлиши юзасидан айбини тан олмади.

Суд маҳкамани 22 ноябрга кўчириш ҳукмини чиқарди.

“Таржимон Абдиарзиев касал бўлиб қолди. Судланувчи Борбуевнинг сўнгги сўзини кейинги маҳкамада тинглаймиз. Суд маҳкамаси танаффус эълон қилади”, - дейди Ҳарбий суд судьяси Марлен Тентимишев.

Борбуев аввал Садирқуловнинг ўлимига сабаб бўлган, деб тахминг қилинган автоҳалокатни саҳналаштирганликда гумон қилинмоқда.

Садирқулов лавозимидан бўшаганидан сўнг, 2009 йилнинг мартида ҳалок бўлган.

Аввал Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари Садирқуловни Бишкек атрофидаги автоҳалокатда ҳалок бўлди, деб эълон қилишганди.

2010 йил революциясидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари автоҳалокатнинг саҳналаштирилганлиги, Садирқулов умрининг сўнгги йилларида муносабатлари жиддий ёмонлашган Давлат ҳимоя хизмати бошлиғи, собиқ президент Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиевнинг буйруғи билан ўлдирилганлиги ҳақидаги тахминни илгари сурди.