Ҳукумат: Жапаров инаугурациядан кейин ҳукумат етакчилик хизматини топширади

322

Ҳукуматни ахборот билан таъминлаш бўлими раҳбари Бактибек Рисалиев журналистларга билдиришича, Садир Жапаров премьер-министрнинг ваколатларини инаугурациядан кейин ўтказиб беради.

«МСК расмий турда сайлов натижасини эълон қилгандан кейин инаугурация бўлади, у расмий равишда премьер-министрлик хизматини топширади. Унгача ҳукумат раҳбари вазифасини бажарувчи Артём Новиков бўлади», — деб таъкидлади Риысалиев.

Қирғизистонда 10-январда муддатсиз президентлик сайлови ва бошқарув системасини танлаш бўйича референдум бўлиб ўтди.

МСКнинг маълумотига кўра, 12-январдаги натижаларга бўйича қирғизистонликларнинг 81,56%и Садир Жапаров учун ва 83,29%и президентлик бошқарув учун овоз берган.

Шу сабаб Жапаров муддатсиз сайловда рақибларини анча ортда қолдириб, олдинга чиқди. Кузатувчилар президентлик сайловини ҳам бошқарув формасини аниқлаган референдумни ҳам ўтди деб ҳисоблади.

Садир Жапаровнинг икки хизмати

Садир Жапаров ўлкадаги энг аҳамиятли лавозимни инқилоб ва президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси билан тугаган 2020-йилдаги октябрь воқеаларидан кейин эгаллай бошлаган.

6-октябрга ўтар кечаси тарафдорларининг ёрдами билан қамоқдан чиқарилгандан кейин Садир Жапаровни премьер-министрликка номзод қилиб кўрсатишган. Ўтиш даврининг вақтинча раиси Миктибек Абдилдаев бошқа номзодларни қабул қилмаган.

Учинчи ҳаракатидан кейин 14-октябрда депутатлар Жапаровни премьер-министр қатори легитимлаштирган ва у ўз министрлар кабинетини тайинлаган. 20-октябрда Жапаров расмий турда Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи деб тасдиқланган.

Сайловга қатнашиш вақтида у президент вазифасини бажарувчи хизматини топшириб, ваколатларини «қамоқда ўтирган вақтда революцияни амалга оширишни бирга тайёрлаган» сафдоши ва парламент спикери Талант Мамитовга ўтказиб берган.

Ҳукумат раҳбари ваколатларини бажаришни Жапаров вақтинча тўхтатиб, бу вақтда министрлар кабинетининг етакчиси вазифасини бажариш ҳуқуқи вице-премьер-министр Артём Новиков зиммасига ортилди.