Собиқ бош вазир Қубатбек Боронов финполицияга сўроққа келди

335
Сурат: Улан Асаналиев/«Азаттык»

Собиқ бош вазир Кубатбек Боронов 12 январда Молия полициясига сўроққа келди. Боронов ўзи сўроққа пандемия вақтидаги сотиб олишларга боғлиқ келган бўлиши мумкинлигини айтди.

«Қайси ишга боғлиқ эканини аниқ билмайман [...] Ҳукумат [пандемия вақтида] яхши ишлаган», — деди у.

Молия полицияси эса у сўроққа гувоҳ қатори чақирилганини айтиб, бироқ қайси иш бўйича эканини маълум қилмаган.

Молия полицияси бу вақтгача коронавирус пандемияси вақтидаги инсонпарварлик ёрдамларини бўлиштирилиши бўйича жиноий иш қўзғаган эди.

Иш асосида собиқ Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев қўлга олинган. Собиқ премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ҳам гувоҳ қатори сўроқ қилиниб, унга давлатдан чиқиш тақиқланган.

Тергов ишлари натижасида ССВ томонидан «Газел Соболь» русумидаги 10, «Форд Транзит» русумидаги уч «Тез ёрдам» автомашинаси 1 млн долларга тан тарҳидан қиммат сотиб олингани ва давлатга йирик миқдорда зарар келтирилгани маълум бўлган.

Шунингдек, 2020 йилнинг 18 декабрида вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева коронавирус тарқалиши кучайган вақтда ўлкага келган ёрдамларни бўлиштирилишини назорат қиладиган комиссия тузилганини билдирган. Комиссия 30 кишидан иборат бўлиб, унга Жогорку Кенешнинг икки депутати кирган.

Пандемия шароитидаги инсонпарварлик ёрдамлари, нархларни қимматлаши

Қирғизистон коронавирусга қарши курашиш учун хорижий молия ташкилотларидан ва мамлакатлардан ёрдам сўраган.

Пандемия бошланган май ойида COVID-19 бўйича Республика штаб Қирғизистон ҳукумати умумий халқаро молия институтларидан 462,3 млн доллар олишини билдирган. Унинг ярмидан кўпи — 352,5 млн доллари насия, қолган 79,4 млн доллари грант қатори берилишини маълум қилган.

Шунингдек, Хитой, Ўзбекистон, Россия, Қатар каби бир қанча мамлакатлар дори-дармон, шахсий ҳимоя воситалари ва ниқобларни ёрдам қатори юборган.

Бироқ коронавирусдан вафот этганлар кўпайган баҳор ойларида касалхоналар билан обсервацияларда тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари танқис бўлиб, ниқобларнинг нархи 5 сомдан 30 сомгача кўтарилган. Қолаверса дори-дармонларнинг баҳоси ҳам кескин ошган.

«ПолитКлиника» нашри бу бўйича текширув олиб бориб, қандай қилиб қурилиш компаниялари ниқоб сотишга ўтганини, сайёҳлик ишхоналари эса ҳимоя кийимларини сотганини очиқлаган.