МХДҚ Савай қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Мунарбек Сайпидиновни қўлга олди

258
Мунарбек Сайпидинов

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қорасув туманидаги Савай қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Мунарбек Сайпидинов қўлга олинганини маълум қилди. Сайпидинов «Лавозимни суиистеъмол қилиш»да гумон қилинмоқда.

«Аниқланишича, Савай қишлоғидаги мактабнинг спорт залини қуришда умумий суммаси 1 миллион сомдан ортиқ суммага бажарилган ишнинг кўлами ортиқча кўрсатилгани аниқланган. Шунингдек, М. С. [Мунарбек Сайпидинов] айрим масъул кишилар билан бирга кўрсатилган объектни сифатсиз битирилишига қарамай, фойдаланишга берган», — деб берилади МХДҚнинг маълумотида.

*Давлат сотиб олишлар порталида Савай қишлоқ ҳукумати 2016 йилнинг сентябрь ойида Савай қишлоғига спорт зал қуришга танлов эълон қилинганини кўриш мумкин. Танловни 5 млн 942 минг сомга «МК Партнер» МЧЖ ютиб олган.

Бундан ташқари, МХДҚ Ўш шаҳри ва вилояти ҳудудида жиноят қилиш мақсадида уюшган жиноий гуруҳ тузиш факти бўйича тергов олиб бормоқда — Сайпидинов бу иш бўйича гувоҳ қатори сўроқ қилинди.

Сайпидинов — Қорасув туманининг Савай қишлоқ ҳукумати раҳбарлигига 2016 йили тайинланган. У божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг вакил боласи.

Сайпидинов иш кабинетига вакил отасининг суратини илиб қўйгани билан жамоатчиликнинг ёдида қолган. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Сайпидиновнинг Дубайдаги дам вақтида олинган видеоларини бўлишиб, қизғин муҳокама қилишган. Интернет фойдаланувчилари ҳукумат раҳбари видеодаги қилиқлари билан давлат ходимларининг этикасини бузган деб ҳисоблашган.

Шунингдек, Сайпидиновнинг бу ҳаракати бўйича ҳукумат аппарати томонидан тузилган махсус комиссия хизмат этикасига мос келмагани сабаб огоҳлантириш берган.

Замир Турганбаев

Парламент сайловидан кейинги исёндан сўнг МХДҚ Сайпидинов ва Сарай қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Замир Тургунбаевнинг иш кабинетларида тинтув ўтказган. Кўп ўтмай Сайпидинов қўмита раиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, унга нисбатан «сиёсий таъқиб» бўлаётганини билдирган. Ташиев Сайпидиновни қабул қилингандан кейин МХДҚ «сиёсий ва бошқа мотивлар бўйича таъқиблар билан шуғулланмаслигини» билдирган.

Эртаси куни Савай қишлоғининг депутатлари Сайпидинов уларни қўрқитиб, босим ўтказганидан шикоят қилишган. Уларнинг айтишича, Сайпидинов қишлоқдаги қурилиш ишларига маҳаллий бюджетдан ноқонуний пул ажратиб юрган. Қишлоқ ҳукумати раҳбари бу айбларни инкор қилган.

МХДҚ 6 январда Замир Турганбаевни «Лавозимни суиистеъмол қилиш»да гумон қилмоқда.

Қорасувдаги отишма

2020 йилнинг февраль ойида спортчи Тўлўгўн Рахманберди ўғли видео мурожаат йўллаб, Ўш шаҳар спорт қўмитасининг собиқ раҳбари Килич Саркарбаев оёғига тўппонча билан отганини билдирган. Воқеа 2019 йилнинг сентябрь ойида бўлган.

Рахманберди ўғли касалхонага оғир аҳволда тушганда Саркарбаев Мунарбек Сайпидинов билан келиб, «ариза ёзсанг ўлдирамиз» деб қўрқитганини билдирган. Бу мурожаатгача Рахманберди ўғли уюшган жиноий гуруҳнинг аъзолари томонидан калтакланган — уларнинг орасида Нурбек Раимбеков ҳам бор, у Сайпидиновнинг акаси.

Килич Саркарбаев

МХДҚ Саркарбаевни 21 декабрда ушланган — у қалбаки паспорт олишда гумон қилиниб, махсус хизматнинг тергов изоляторига киритилди. Бу вақтгача Сулайманов бўлган Саркарбаев 2006 йили «Тўнаш» моддаси билан айбдор деб топилиб, бир йилга шартли судланган.

Шунингдек, МХДҚ Саркарбаев уюшган жиноий гуруҳнинг лидери «Женго» лақаби билан танилган Кадир Досонов билан яқин алоқада бўлгани маълум қилинган. Бундан ташқари, кўплаган криминал жанжалларга аралашиб, қоидасиз кураш бўйича таниқли спортчи билан отишувга ҳам қатнашган деб билдиришган.