«Саводли ёшлар адашмайди». Тенгдошларини турли экстремизм таъсирларидан асраш ҳаракатлари

360

Ҳозирда интернетсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди. Биргина смартфон ёрдами билан кўплаб маълумотларга эришиш мумкин. Улар фойдали ҳам, хавфли ҳам бўлиши мумкин. Шу сабабдан, ёшларнинг интернетдаги турли экстремистик тўрларга тушиб қолмаслиги учун яна айни ёшларнинг ўзи ташаббуслар билан чиқишмоқда.

Фахриддин Камилов 19 ёшда. Ўзи яшаган Қорасув туманининг Қашқар-Қишлоқ қишлоқ ҳукуматида ёшлар билан ҳамкорлик қилишади. Махсус марказ ҳам очишган. Турли тадбирларни уюштириб, ёшларнинг бошини бирлаштиради. Кўп вақтини тенгдошлари ҳамда мактаб ўқувчилари учун бағишлайди.

Унинг истаги ёшларни тўғри йўлга йўналтириш. Вақтларини турли чалғитувчиларга эмас, фойдали ишларга бағишлашга ундайди.


Ҳозир ёшларнинг бари интернетдаги воқеаларни таҳлил қила олади деб айта олмаймиз. Шу сабабдан турли диний экстремистик оқимларга мойил бўлиб кетишлари ҳам мумкин. Бизнинг марказ шу каби ҳолатларнинг олдини олишга, ёшларни тўғри йўлга жалб қилишга ҳаракат қилади.


Фахридин Камилов
Қашқар Қишлоқ қишлоқ ҳукуматидаги «Ак-Ниет» ёшлар марказининг етакчиси

У ёшларнинг нотўғри йўлларга тушиб ёки радикаллашиб кетишининг асосий сабабларидан бири билимнинг ва лидерлик сифатининг пастлиги деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, лидерлик сифати бўлмаган ёшларни қандайдир бир кучларнинг бошқариши қулай.

«Ёшларнинг маданиятини ривожлантирмагунча уларнинг радикаллашиб кетишининг олдини олиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳар бир ўсмир бола билан ишлаш керак. Мактабдан, уйдан ташқари вақтда ҳам жамоатчилик ишларига ҳам аралаштириб, ҳис-туйғу, дунё қарашларини кенгайтириш керак. Саводли бўлишни, мустақил фикрлашга, лидерлик сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган ишларни амалга ошириш лозим»

«Ота-она ва фарзандлар ўртасида ўзаро алоқа йўқ»

У қўшимча қилганидек, диний радикализмнинг пайдо бўлаётганига яна бир сабаб ота-она билан болаларнинг ўртасидаги алоқанинг йўқлиги, миграция ҳам ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда.

«Бизнинг ёшлар маркази айни вақтдан 30 нафардан ортиқ ёш лидерлар билан диний радикализмнинг олдини олиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Уларнинг бўш вақтини қандай қилиб тўғри қўлланишига кўмак берамиз. Тўғри маълумотлар, турли курслар уюштирилади. Бизнинг мақсадимиз тинчлик қуриш, зўравонликнинг олдини олиш ҳамда ота-она билан фарзанд ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш. Ҳозирда ушбу йўналиш бўйича ишларни олиб бормоқдамиз»

Шунингдек Фахриддин Камилов ишлаган марказ ёшларни илҳомлантириб олий ўқув юртларида таълим олишига йўл кўрсатиб, ёрдам беради.

Маълумотни тарозига солиб кўриш

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси 9 декабрда ўтказган матбуот анжуманида мамлакатда диний вазият барқарор, аммо радикаллашиш жараёни жиддий бўлаётгани айтилди.

Анжуманда ИИВнинг вакили Манас Аманбаев ижтимоий тармоқларда турли фикрларни қўллаган ҳамда мазкур оқимнинг аъзолигига чақириқлар кучайиб бораётганини билдирди.

Унинг айтишича, ҳозирги радикаллашувда ижтимоий тармоқларнинг ўрни катта бўлаётганига сабаб турли фейк аккаунтлардан эълон қилинган маълумотларни ва чақириқларни назорат қилиб олдини олиш имкони бўлмаётганидадир.

Бундан ташқари интернетда дунёвий радикализм билан диний радикализм ўзаро қарама-қаршилиги кучайди. Асосан радикаллашув диний саводсизлик сабаб кўпаймоқда.

Ички ишлар вазирлигининг экстремизмга ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракатланиш хизматининг вакили

«Ижтимоий тармоқларда чиқаётган маълумотларнинг чеки йўқ. Ўша маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигини ёки расмий маълумотми ёки бошқа бир манбалардан тарқалаётган маълумотми деб таҳлил қилиб кўрмай туриб ушбу маълумотларни олгандан сўнг, бизнинг фуқароларимиз айниқса экстремистик ҳамда террористик мафкураларга берилиб, тезда чақириқларга эргашиб кетиб, бугунги кунда катта муаммоларни пайдо қилмоқда. Шунинг учун биз жамоатчилик олдида бугун чиқиб айтмоқдамиз. Ёшлар билан ҳамкорлик қилганда биз нималарга эътибор қаратишимиз керак»,- деди Аманбаев

"Дин ҳақида кенг тушунчага эга бўлганлар тузоққа тушмайди. Саводли бўлиб, танқидий фикр юритиш лозим"

«Дин ҳақида чуқур тушунчага эга бўлганлар тузоққа тушмайди. Саводли бўлиб, танқидий фикр юритиш лозим»Иккинчи қаҳрамонимиз Қорасув тумани яшовчиси Эмил Мамитов. У тўрт йил муқаддам Суриянинг пойтахти Дамашқ шаҳрида билим олиб келган. Мамитов бошидан ўтказган воқеаларни қуйидагича айтиб берди.

2010-йил Москва шаҳри. Диний таълимга катта қизиқиши бўлган қирғизистонлик муҳожир Эмил Мамитов интернетда араб давлатларида билим олиш ҳақидаги маълумотлар билан танишиб қолади. Ўша вақтда Сурия мамлакатида уруш бошланмаган эди.

У бир қанча араб давлатларидаги университетларнинг рўйхатини кўриб чиқиб, уларни орасидан диний таълим олиш учун Сурияни танлайди. Чунки у ерга виза олиш осон. Иккинчидан, ўқув юртларининг шароит даражаси қаноатланарли бўлган. Бу вақтгача Эмилбек Ўш шаҳрида жойлашган тил курсларининг бирида бир йил мобайнида араб тилини ўзлаштириб олган экан.

Шундай қилиб, у 2010 йилнинг апрель ойида Москва шаҳридан Суриянинг пойтахтига ўқишга боради. У бир неча кун давомида Дамашқ шаҳридаги университетларни айланиб, охири Ислом институтида уч ойлик тил курсига қабул қилинади. Кейин шу институтнинг шариат илми ва араб тилини ўргатиш бўйича хорижликлар ўқийдиган бўлимига қабул қилиниб, ўқишни бошлайди.

Бир йилдан кейин, аниқроғи 2011 йили Сурияда уруш можаролари бошланган. Аммо улар таҳсил олаётган таълим маскани учун бирор хавф туғилмаган.
«Менинг билишимча, олдин Сурия президенти Башар Асаднинг ҳукуматига қарши митинглар ўтган. Кейин ҳукумат кучлари митингчиларни ота бошлади. Шундан сўнг ҳаммаси бетартиб бўлиб кетди. Аввалига ким ким билан урушаётганини тушунмай қолдик. Орадан вақт ўтиб, «Ислом давлати» (Қирғизистонда таъқиқланган) деган ҳаракат пайдо бўлганини ҳамда улар Суриянинг бир нечта шаҳарларини эгаллаб олгани ҳақида хабардор бўлдик. «Ислом давлати»нинг жангарилари (Қирғизистонда таъқиқланган) Дамашққа 600-700 метр яқин келиб, икки томондан отишувлар тинмади. Бизнинг ўқув юртимиз марказда бўлгани учун жабрланмади», - деди у.

Уруш авж олган вақтда Дамашқ шаҳрида ўқиган талабаларнинг ҳаммаси ўз юртига қайтишга мажбур бўлди. Эмилбек қўшимча қилишича, у таҳсил олган вақтда урушда қатнашиш учун даъват қилганлар бўлмагани сабаб пойтахт нисбатан хавфсиз бўлган.

«Ўқув юртида фақат хорижликла ўқидик. Мен билан ўқиганларнинг ҳеч бири урушга аралашмади. Биз ўзимиз танлаган тармоқ бўйича ўқидик»
Эмилбек Мамытов
Шундай қилиб у Суриянинг пойтахти Дамашқ шаҳрида жойлашган Ислом институтининг шариат илми ва араб тили бўйича беш йил таҳсил олиб, Қирғизистонга қайтиб келганига бу йил тўрт йилдан ошди.
Эмилбек, чуқур ўқиб тушунмаганликдан ёки нотўғри маълумотлар билан суғорилганликдан радикализм ва экстремизм келиб чиқади деб ҳисоблайди.

Шунинг учун у ёшларни турли тузоқларга илиниб қолмаслик учун саводли бўлишга, чуқур билим олиш, танқидий фикр юритишга чорлайди. Ҳар қандай маълумотга ҳам ишонавермасликка, эҳтиёт бўлишга чақиради.

Давлатнинг ҳаракати

Борумухаммед Эсенов
Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг жанубий бўлими бош мутахассиси Борумуҳаммед Эсеновнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бу диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олишдир. Шу асосда диний комиссия беш йиллик концепция устида ишламоқда.

"Ҳар бир вилоятда маҳаллий ҳукумат, ички ишлар бошқармалари, миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси, вилоят ва шаҳар қозиятлари ҳамда дин ишлари бўйича комиссияси билан бирга бир йиллик иш режалар қабул қилинади. Унинг доирасида мактабларда, касб ҳунар юртларида ва ОЗЮларда, аҳоли кўп тўпланган ерларда, йиғинларда тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Бундан ташқари нодавлат ташиклотлар билан бир қатор ишларни бошладик",- деди Эсенов.

У 2021-2026 йилларга диний концепциянинг янги лойиҳаси аввалгига қараганда аниқроқ ёзилганини қўшимча қилди. Унда асосий беш йўналиш бўйича иш олиб борилади.

  • Давлат ҳуқуқий демократиясининг дунёвий асосларини мустаҳкамлаш;
  •  Давлат концептуал муносабатлар субъектининг салоҳиятини кучайтириш ва ҳамкорлигини кенгайтириш;
  • Диний ва диншунослик бўйича таълим тизимини ривожлантириш;
  •  Дин соҳасидаги ахборот сиёсати.
  • Диний асосдаги келишмовчиликларнинг олдини олиш ва муаммони бартараф қилиш сиёсати;
Айни вақтда 2021-2026 йилларга диний концепциянинг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасидан ўтган. Унда тушган таклифлар ҳисобга олиниб, концепция хавфсизлик кенгашига юборилади. Улар томонидан маъқуллангандан кейин яна беш йиллик сиёсат бўйича иш олиб борилади.

Дин комиссияси барча тегишли томонлар билан биргаликда олиб борилган тушунтириш ишлари яхши натижа бериб, кўп салбий воқеаларнинг олдини олади деб ҳисоблайди.

Қирғизистонда рўйхатдан ўтган диний ташкилотлар

Суд томонидан 2003 йилдан бери 21 бирлашманинг фаолиятига террористик ва экстремистик ташкилотлар қатори Қирғизистон ҳудудида ҳам тақиқланган.

Ёшлар ва экстремизм бўйича Ислом институти томонидан 2019 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Қирғизистондаги ёшларнинг деярли 34 фоизи шариат қонунлари билан бошқариладиган давлатни қўллайди. Учдан бир қисми давлат бошқаруви қандай бўлиши кераклиги тўғрисида аниқ тасаввурга эга эмас. 32 фоизи жамиятнинг ортиқча динийлашишига қарши эканликларини билдирган.
Мақоланинг асли t-media.kg сайтида қирғиз тилида эълон қилинган
"Мазкур видео/фильм/дастур/аудио ёзув Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида тайёрланган. Ушбу видео/фильм/дастур/аудио ёзувнинг мазмуни учун "муаллиф исми/ҳамкор номи" жавобгар ҳисобланади ва у Европа Иттифоқининг нуқтаи назарини акс эттирмайди".