Жапаров: Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум июнга қадар ўтказилади

327

Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум июнь ойигача ўтказилади. Бу ҳақда сайлов натижаси эълон қилингандан кейинги матбуот анжуманида Садир Жапаров билдирди. Президентлик сайловида Садир Жапаров рақибларидан анча олдинга чиқиб, бошқарув формасини танлаш бўйича референдумда кўпчилик президентлик бошқарув учун овоз берган.

«Халқ президентлик бошқарувини танлади. Энди Конституциявий кенгаш Бош қонуннинг лойиҳасини олиб чиқиб, эълон қилади. Парламент янги референдум кунини аниқлайди», — деди у.

Сиёсатчи ҳукуматнинг янги тузумини, янги ҳукумат ва янги парламент келади деб ваъда берди. Айтишича, Жапаров парламент сайлови тизимини ўзгартирадиган кўринади.

«Жогорку Кенешни сайлаш тизими ҳам ўзгаради. Ярми бир мандатли, ярми партиявий система билан сайланади. Бу масала июнь ойигача ҳал бўлади деб ўйлайман. Сабаби биз барча сиёсий жараёнларни 1 июнгача тугатиш учун қонун қабул қилганмиз. Шундай қонун бор», — деди у.

Конституцияни ўзгартириш

Ҳукумат конституцияни ўзгартиришга боғлиқ референдумни президентлик сайлови билан бир кунда, 10 январда ўтказишни режалаштирган. Бироқ Конституциянинг халққа таклиф қилинган лойиҳаси сўз эркинлигини чеклашга, президентнинг ҳукуматини кучайтиришга йўналтирилгани, шунингдек ундаги моддалар бир-бирига мос келмагани учун кескин танқид қилинган. Ҳар якшанба куни қонунийлик учун тинчлик юриши ўтмоқда. 10 январда қонунийлик учун юришнинг ўнинчиси бўлиб ўтган. Юришнинг иштирокчилари Конституцияни ўзгартиришга ва ваколатлари тугаган олтинчи чақирилишнинг қонунларини қабул қилинишига қарши.

Ҳукумат Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўрнига 10 январда бошқа референдум ўтказиб, бошқарув формасини ўзгартиришди. Сабаби сайловчиларнинг кўпи президентлик бошқарув формаси учун овоз берди.

Конституция лойиҳасининг муаллифи кўп вақтгача тан олинмаган — ҳужжатга қисман Садир Жапаров таъсир қилгани айтилгунча муаллифликка номзодлар бирини ортидан бири бундан бош тортишган.

Шундан сўнг конституциявий кенгаш ўтиб, унда Конституциянинг янги лойиҳаси муҳокама қилиниб, охирги муаллифи ҳам аниқлана бошлаган — кенгашнинг раҳбари Бекбосун Бўрубашев ўзини муаллиф қатори кўрсатган. Кенгашда айрим моддалар бўйича тортишув бўлиб, айримларини алмаштиришган. Умуман олганда бу кенгашнинг аъзолари лойиҳа муаллифини, президентлик ҳукуматни кучайтиришни қўллаб беришган. Асосан конституциявий лойиҳани таклиф қилган Халқ қурултой институти кенгаш аъзоларининг олқишини олган.

89 аъзодан иборат кенгашнинг кўп қисми — Садир Жапаровнинг ғояларини қўллаган ва бевосита тарафдорлари, Конституциянинг янги версиясини кўрсатишни таклиф қилганлар Манасшунослик, анъанавий таълим бўйича мутахассислар. Кенгаш таркибида лойиҳаларга очиқ қарши чиққан бирорта одам бўлмаган.

2020 йилнинг декабрь ойи охирида конституциявий кенгаш Конституциянинг янги лойиҳасини биринчи варианти тайёр бўлганини маълум қилган. Бўрубашевнинг айтишича, лойиҳанинг скелети шу бўйича қолган: президентлик бошқарув ва президент ваколатларини кучайтириш, парламент депутатлари сонини 90гача қисқартириш, парламентдаги пропорционал сайлов системасини бекор қилиш [бу системага кўра, овозлар номзодларнинг рўйхати учун қанча овоз олганига яраша бўлинади]. Ўзгаришлар ҳам йўқ эмас, масалан инсон ҳуқуқлари ва суд ҳукуматининг тузилиши ҳақидаги қонунларга ўзгартириш киритилган.

Конституциявий кенгаш ишининг биринчи босқичи тугагани маълум, иккинчисида эса секцияларнинг матнларини юристлар ва лингвистлар таҳлил қилиши керак. Учинчи босқичда ҳужжат ялпи пленар мажлисга чиқарилиб, бу ерда овоз бериш орқали тегишли меъёрлар ва қоидалар қабул қилинади. Бўрубашов Конституциянинг ўзгартирилган лойиҳасини депутатларга январнинг бошида кўрсатишини таъкидлаган.