«20 квартира ва автомобиллар». МХДҚ Олий суднинг судьясини «ноқонуний бойиш»да гумонламоқда

245
Сурат: МХДҚ

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «ноқонуний бойиш»да гумон қилинган Олий суднинг судьясини мулкларини текшира бошлади. Бу ҳақда махсус хизматнинг матбуот хизмати билдирди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, судья қонуний даромадсиз 20 квартира, Иссиқкўлдаги панционатлардан уйларни ва люкс-классдаги машиналарни сотиб олган.

«Жиноий йўл билан сотиб олинган мулкларни яшириш мақсадида судья «Б.Д.С.” фуқаровий-ҳуқуқий битимларни тегишли органларда рўйхатга қўймаган. Айрим ҳолларда бу сотиб олиш шартномаларини бошқа одамларга қайд этган — уларнинг ҳам тасдиқланган даромад манбалари бўлмаган», — деб берилади МХДҚнинг пресс-релизида.

Шунингдек махсус хизмат судья ва унинг яқин қариндошлари чет ўлкалардаги — БАА, Туркия, Осиё, Европа ва АҚШ — дам олиш масканларига бориб юрганини маълум қилди.

Терговнинг натижаси Бош прокуратурага юборилади. Судьяни жавобгарликка тортишга рухсат олиш учун назорат органи Судлар кенгашининг Диссиплинар комиссиясига таклиф беради.

МХДҚ судьяни «Б.Д.С.” инициаллари билан берди. Бунга судья Дилфуза Боронбаева тўғри келмоқда.

МХДҚ билан Олий суднинг можароси

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев 24 декабрда Олий суднинг раисаси Гулбара Калиевага нисбатан жиноий иш қўзғалганини хабар қилган. Калиева «Маҳаллий суд» автоматлаштирилган ахборот системани (ААС) амалга оширишдаги коррупцияда гумон қилмоқда.

Олий суд МХДҚнинг Калиевага нисбатан айблари «асоссиз» эканини ва «айбсизлик презумпцияси жиноий ишларнинг асосий принципларидан бири» бўлганини билдиришган.

28 декабрда Бош прокуратура Калиевани жавобгарликка тортиш учун Диссиплинар комиссияга мурожаат қилган. Калиева соғлиги сабаб комиссиянинг мажлисига қатнаша олмагани сабаб у номаълум муддатга жилган.