Ўшда мактаблар очилади ва бола боғчаларнинг мактабга тайёрлов гуруҳлари ҳам фаолиятини бошлайди

282
Бишкекдаги мактабда дарсда ўтирган ўқувчилар. Сурат: Kloop.kg / Данил Усманов

Ўш шаҳридаги мактаблар 14-январдан бошлаб барча ўқувчиларни қабул қила бошлайди. Болалар боғчаларини мактабга тайёрлаш гуруҳларигина ишлай бошлайди. Бу ҳақда шаҳарнинг вице-мэри Жилдизбек Турганбаев фуқаровий ҳимоя штабининг 11-январдаги йиғинида билдирди.

«Тегишли етакчиларга мактабларда ва болалар боғчаларида санитар меъёрларни сақлаш бўйича қатъий назорат қилиш топшириғи берилди», — деб билдиришди мериядан.

Болалар боғчаларининг қолган гуруҳлари ишини секин-асталик билан давом эттиришади.

Бишкек шаҳридаги мактаблар ва болалар боғчаларининг иши шу ойнинг охиригача бошланади. Бу қарор шаҳар эпидемияга ва эпизоотикага қарши тезкор чора кўриш комиссиясининг йиғинида қабул қилинди.

Бишкек мериясининг маълумотига кўра, 18-январдан бошлаб мактабга 1, 5, 9 ва 11-синфлар боради. Болалар 1-февралгача икки сменада ўқиб, шахмат турида ўтқизилади. Мутахассислар, эпидемиологлар пандемия вақтидаги билим бериш жараёнини кузатишади. Агар кўрсаткичлар барқарор бўлса, тахмин билан иккинчи босқич бошланади — барча ўқувчилар мактабга бориб, билим олишади. Болалар боғчаларининг иши эса 20-январдан бошланиши кутилмоқда.

Коронавирус сабаб онлайн ўқиш

Қирғизистонда мактаб ўқувчилари ўтган йилнинг 8 апрелиидан бери масофадан ўқишга ўтишган. Таълим вазирлиги масофадан билим олиш ўқув жараёнини ишлаб чиққан. Барча ўқув материаллари муассасанинг махсус сайтига жойлаштирилиб, телевизор орқали ҳам эфирга берилган.

Бироқ кўпчилик ота-оналар ва мактаб ўқувчилари онлайн-ўқиш вақтида анча қийинчиликларга учрашган. Улар керакли гаджетлар, телевизор ва интернет етишмаслигидан арзланишган.

Таълим вазирлигидан мактаблар 6-октябрдан бошлаб ишлаши хабар қилинган. Унга кўра, олдин 1-6-синф ўқувчилари ўқишни бошлаши керак эди. Бироқ 4-октябрдаги парламент сайловидан кейин ўлкада оммавий тартибсизликлар бошланган. Шу сабаб Соғлиқни сақлаш ва Таълим вазирлиги ўқитишни бошлаш ҳақидаги буйруғини бекор қилиш қарорини қабул қилган.

11-ноябрда мактабларда иккинчи чорак бошланганда вазирлик ҳудудлардаги 1 489 мактабда ўқиш бошланганини билдирган. Бишкек ва Ўш шаҳрининг ўқувчилари онлайн ўқишни давом эттиришган.

11-январга кўра коронавирус 82 380 одамда аниқланган. Улардан 1 371 одам COVID-19 натижасида вафот этган. 78 003 бемор касалликдан соғайди.