Президентликка номзодларнинг бири Адахан Мадумаров сайлов натижаларини тан олмаслигини ва улар олдиндан тайёрланганини журналистларга билдирди.
У электрон урналарни текширамиз деган баҳона билан маҳсус кишилар МХДҚнинг вакиллари иштирокида флешкаларни олиб юрганини айтди.
Мадумаров мисол қатори, номзодларнинг бири қариндошлари билан сайлов участкасида овоз бериб, бироқ натижада унга биргина овоз берилгани маълум бўлганини таъкидлаб, «Шу яхши кўринишми?» деб сўради.
Мадумаров журналистларнинг митингга чиқасизми деган саволига «ўз ҳуқуқингни албатта, митингга чиқиб ҳимоя қилмаслик керак» деб жавоб қайтарди.
Шунингдек у, бундан кейинги қадамлари ва позицияси қандай бўлишини, «маслаҳатлашгандан» кейин айтишини билдирди.
Номзод бундан ташқари, референдумни ажойиб эртакка ўхшатди. Сабаби сўнгги маълумотлар бўйича президентлик бошқарувни сайловчиларнинг 80 фоизи, парламент бошқарувини эса ўн фоизи қўллагани ақлга сиғмайдиган кўриниш эканига тўхталди.
Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, президентликка номзод Садир Жапаров 79,55% билан олдинда келмоқда. Жапаровнинг асосий рақиби Адахан Мадумаров эса 6,54% овоз олган.
10-январда президентлик сайлови билан бошқарув формасини аниқловчи референдум бўлди. Ҳозирда уларнинг натижалари саналмоқда.