Садир Жапаров «халқнинг ишончини оқлайман» деб ваъда берди

377
Сурат: Бакит Тўрўгелди ўғли/Azattyk

Президентлик сайловида энг кўп овоз олган номзод Садир Жапаров сайловдан кейин матбуот анжуманини ўтказди. Унда у қирғизистонликларга мурожаат қилиб, уни қўллашгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Кўпчилигингиз мени номзодимни қўллаганингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман. Сизларни менга берган овозингиз менга катта куч-қувват берди», — деди у.

Шунингдек Жапаров «давлат оғир вазиятда бўлганда ҳукуматга келганини» таъкидлаб, шу сабаб «яқин 3-4 йилда унга халқнинг қўллови кўпроқ керак бўлишини» айтди.

«Яқин орада иқтисодий аҳволимизни изга солиб, 2-3 йилдан кейин инқироздан чиқиб кетишимизга тўлиқ ишонаман. Бунинг учун бизга сиёсий барқарорлик зарур. Бизни ўлкада сўнгги 30 йилда бир нарса шаклланиб қолган. Бу — коррупция. Шунчаки коррупция эмас, сиёсий, иқтисодий коррупция ва кланли бошқарув. Энди бундай аҳмоқгарчиликка йўл берилмайди», — деди Жапаров.

Бундан ташқари у «халқнинг ишончини оқлайман» деб ваъда берди.

10-январда президентлик сайлови билан ўлканинг бошқарув формасини аниқлайдиган референдум ўтди. МСК сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, президентликка номзод Садир Жапаров 79,15% билан олдинда келмоқда. Жапаровнинг асосий рақиби Адахан Мадумаров эса 6,69% овоз олган. Учинчи ўринда 2,32% билан Бабур Тўлбаев бор.

Референдумда сайловчиларнинг 81%ы президентлик бошқарув формасини қўллади. Парламентаризм учун 10,93% сайлови овоз берса, иккисига қарши белгисини 4,45%и қўйган.

Қирғизистонда умумий 3 563 574 одам овоз бериш ҳуқуқига эга, бироқ улардан 1 404 950си овоз берди — бу сайловчиларнинг деярли 40%ини ташкил қилади.