Қирғизистонда коронавирус 107 кишида аниқланиб, икки бемор вафот этди

292

Республика штаб 11-январда ўлкада коронавируснинг янги 107 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Янги ҳолатларнинг 78ини лаборатория тасдиқлаган, қолган 29 бемор касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида ршйхатга олинди — 82. Иссиқкўл вилоятида 10 (бир тиббиёт ходими), Чуй вилоятида саккиз, Баткен вилоятида тўрт, Ўш вилоятида икки ва Жалолобод вилоятида бир кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Ўтган суткада коронавирусдан соғайган беморларнинг сони 101ни ташкил қилди — уларнинг орасида етти тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 57, Чуй вилоятида — 16, Иссиқкўл вилоятида — 12, Жалолобод вилоятида тўққиз, Баткен вилоятида тўрт, Норин вилоятида икки ва Ўш вилоятида бир бемор соғайб, касалхонадан чиқарилди.

Бундан ташқари, коронавирус Бишкек шаҳрида ва Иссиқкўл вилоятида бир беморнинг ўлимига сабаб бўлди.

Бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 82 380га етди. Улардан 78 003 бемор соғайиб, 1 371 киши вафот этди.

Умумий COVID-19нинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилди — 27 093. Чуй вилоятида — 11 826, Жалолобод вилоятида — 9 852, Ўш вилоятида — 8 316, Иссиқкўл вилоятида — 7 386, Баткен вилоятида — 7 163, Ўш шаҳрида — 5 534, Талас вилоятида — 2 565 ва Норин вилоятида — 2 294 киши коронавирусга чалинган.

Бугунги кунда касалликдан 839 бемор касалхоналарда даволанмоқда — улардан 54 киши ўта оғир аҳволда. 1 241 бемор уй шароитида даволанмоқда.