«Ваколат йўқ эди». Жапаров нима учун Бакиевнинг вақтида коррупция билан курашмагани ҳақида

293

Бўлиб ўтган президентлик сайловида катта фарқ билан номзод Садир Жапаров олдинга чиқди — у собиқ депутат, қочқин президент Курманбек Бакиевнинг маслаҳатчиси ва Бакиев бошқаруви вақтидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссар.

Садир Жапаровни Бакиев вақтида Коррупцияни олдини олиш бўйича агентликда ишлагани рақибларининг унинг номига айтилган асосий танқиди бўлган. Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейин Жапаров нима учун Бакиев вақтида коррупция билан кураша олмаганини айтиб берди.

«Номи шундай бўлгани билан бизда ҳеч қандай ваколат йўқ бўлган: тезкор хизмат бўлмаган, тергов хизмати йўқ бўлган. Шунчаки компьютерда мониторинг қилган агентлик бўлган. Қандай қилиб коррупция билан курашардик ўша вақтда? Ҳукумат аъзоси ҳам бўлган эмасман. Қонунга кўра, министрлар кабинетининг ҳар бир аъзосига келишувга ҳужжатлар келади, бироқ у ерда келмаган. Маълумот ҳам йўқ бўлган», — деди у.

Аввалроқ МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев Жапаровни Максим Бакиевнинг ишлари билан боғлаган. Масалан, Сегизбаев Максим Бакиев Жетим-Тоо билан Кумтўр конларини 2009 йили сотиб юборганини айтиб, Жапаров Максим Бакиевнинг пулларини яширишга боғлиқ жиноий ишларга алоқаси бор деб жиддий айбларни қўйган.

Жапаров рақиб номзодлар орасида коррупция учун жавобгарликка тортиш керак бўлган одамлар бор деб билдирди. Жапаров улар «икки ойга чўзиб, бундан қутилиб кетиш» учун президентликка номзодларнинг мандатини олишди деб айтди. Шунингдек Жапаров коррупция бўйича айбдорларнинг ҳаммаси унга яқин бўлишига қарамай, жавобгарликка тортилади деб ваъда берди.

Аввалроқ МХДҚ ўзларини Жапаровнинг тарафдоримиз деган Мелис Аспеков билан Улан Жураевни қўлга олган. Улар «Қирғиз темир йўли» раҳбариятидан 250 минг доллар пул талаб қилишда гумон қилинмоқда. Аспеков «Мекенчил»нинг аъзоси қатори ҳам маълум, Жапаровнинг чуй вилоят штабини бошқарганини ҳам айтган, бироқ Жапаров ўзи ва «Мекенчи» партияси ҳам Аспековнинг уларга алоқаси йўқлигини билдиришган.