Садир Жапаров ўз сайлов участкасида бошқарув формаси бўйича референдум ҳамда муддатсиз президентлик сайловида овоз бергандан сўнг журналистларга бироз интервью берди. У журналистларга қуйидагиларни айтди.
Кимга бўйсуниши ва келажак ҳақида
Жапаровнинг фикрича, сайловдан кейин номзодларнинг ҳаммаси, қолаверса агар ўзи ҳам енгса, сайлов натижасини тан олиши керак. «Натижаси қандай бўлмасин тан оламиз. Барча номзодлар ким ғолиб бўлса, шуни тан олишимиз керак. Менми бошқа [номзод] бўладими», —деди у.
Сабаби «кўпчиликни ҳурмат қилиш» керак.
«Озчилик кўпчиликни овозини ҳурмат қилиши керак», — деб билдирди у.
Сайлов фондининг сирлари ҳақида
Жапаров кампаниясининг молиялаш савол туғдирди. У одамни гаровга олиш бўйича айбдор деб топилиб, 11,5 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, 2020 йилнинг 6 октябригача бир неча йил қамоқда ўтирган. Бироқ 2021 йилнинг 10 январига кўра унинг сайлов фонди энг катта бўлган: 67 млн сомдан ортиқ пул, у бу пулларни ҳаммасини сарфлаган.
«Ҳеч нарса яширмадик. Олдинги сайловларда расмий турда ҳеч нарса кўрсатишмаган, бироқ норасмий турда харажатлар кўп бўлади. Менинг маълумотим бўйича, менинг сайлов компаниямга 60 млн сом атрофида маблағ сарфланди, бироқ буларнинг ҳаммаси халқдан йиғилди. Шу сабаб мен халққа, сайлов фондига ўтказган пуллари учун фуқароларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман. Мен кеча ўтириб аввалги сайловларда қанча харажат кетганини билдим. Кўрсатгани 200 млн сом харажат, кўрсатмай фойдалангани 25-30 млн доллар атрофида бўлади», — деди Жапаров ОАВлар вакилларига саволига.
5-январда президентликка номзод Абдил Сегизбаевнинг вакиллари солиқ хизмати сўров юбориб, номзод Садир Жапаровнинг солиқ тўловлари ҳақида маълумот беришни сўраган. МСКнинг маълумоти бўйича Жапаровнинг ҳисобига 2020 йилнинг 23 ноябридан 1-декабригача 15 млн сом тушган. Бу маблағ «номзодларнинг шахсий пули» қатори кўрсатилган. Расмий маълумот бу вақтгача айтилмаган ҳам, эълон қилинмаган ҳам.
* Декабрнинг охирига кўра, Жапаровнинг сайлов фонди ҳисобида деярли 46 млн сом бўлган, ундан 15 млни «шахсий маблағ» қатори кўрсатилган. Жапаров ўзи шунча пул унга «халқдан келганини», турмада ўтирганида ҳам, пулларини, озиқ-овқат, кийим-кечакларидан тортиб халқ боққанини айтган. Бу 15 млн сомдан ташқари, қолган 30,9 млн соми икки тижорий компания билан ўн фуқародан тушган. Унинг хомийлари қаторида қорасувлик ресторатор, Жээнбеков вақтидаги амалдор ва жиноий ишларнинг фигурантлари бўлган.
Хитой билан алоқаси ҳақида
Охири Садир Жапаров Хитой билан бўлган алоқаси ҳақида айтиб берди, қамоқдан чиққандан сўнг мазкур жиноий ишларидан ташқари, интернетда айтиб келинган тахминий жосуслик ва бошқа қонунбузарликлар ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди.
«Мендан ҳеч нарса топа олмайди, ўйлаб топган фантазиясида бу. Сабаби менга нисбатан ер сотган фактлар йўқ. Бундай мақомни менга илолмайди. Бундан ташқари, давлатдан ўғирлади, ичиб-еди деган мақомни тополмай, охирида «Хитойнинг шпиони» деган мақомларни илишяпти. Бироқ 20-30 йил аввалги халқ йўқ ҳозир. Ҳар бирингизда смартфон бор, ижтимоий тармоқлар бор, интернет деган нарса бор — барча ҳақиқатни шу ердан билиб олса бўлади», — деди у.
*Асосан Жапаровнинг Хитой билан алоқаси ҳақида рақиби, президентликка номзодларнинг бири Абдил Сегизбаев айтган. Жапаров Хитойдан бўлган қарздан қутилишнинг бир йўли қатори Жетим-Тоо конидан қазиб олинган хомашёни сотиш ҳақида айтгандан кейин Сегизбаев уни Урумчида олтин ажратувчи завод қурган тадбиркорга бериш ҳаракатида деб уни айблаган. Мана шу тадбиркорга Бакиев бошқарган 2009 йили Жетим-Тоо сотилган бўлиши мумкин деб тахмин қилган Сегизбаев. Жапаров ўзи маълумотни инкор қилмаган.
Расмий маълумот бўйича, кон ишлатиш лицензияси ҳақиқатдан ҳам 2009 йилнинг 14 декабрида номи тилга олинган фирмага берилган. Унинг асосчиси қатори Уляна Пак билан Денис Гладышев кўрсатилган. Пакни Максим Бакиевнинг ишончли одами дейишади. Кейинчалик фирманинг 80% акциясини Хитойнинг Фу Пену номли фуқаросига тегишли Mylin Resource компанияси сотиб олган.
Қирғизистондаги сиёсий инқироз
4-октябрдаги парламент сайловидан кейин Қирғизистонда сиёсий инқироз бошланган. Инқироз натижасида ўлкадаги ҳукумат алмашган. Тарафдорларининг ёрдами билан президент вазифасини бажарувчи бўлган Садир Жапаров бир неча кун ичида кадрларни алмаштириб, ўзининг тарафдорларини бир қатор хизматларга тайинлади.
У шундан сўнг ваколатларини топшириб, сайловга отланган. Бир қанча номзодлар Жапаров ташвиқот вақтида сайлов қонунини бузган деб бир неча марта билдиришган. Бундан ташқари, улар Жапаров маъмурий ресурсдан фойдаланмоқда деб айтишган.
Жапаров юқори мансабда ўтирмаслигига қарамай, дўсти Камчибек Ташиев МХДҚнинг раҳбари, сафдоши Талант Мамитов президент вазифасини бажариб келади.
Жапаров ўзи премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи хизматда бўлганда олтинчи чақирилишнинг депутатлари орқали бошқариш формаси бўйича референдум таклиф қилган.
Жапаров ва бир қанча депутатлар референдум билан бирга Қирғизистоннинг Конституциясига ўзгартириш киритишни таклиф қилишган.
Бироқ, Конституциянинг янги лойиҳаси муҳокамага қўйилгандан кейин жамоатчилик ва юристларнинг танқидига учраган. Юристларнинг айтишича, агар янги Конституция қабул қилинса, янги президент барча ҳукумат тармоқларини назорат қилади.