Чуй вилоятининг Новопокровка қишлоғидаги «Клооп»нинг кузатувчиси Акилай Усупбаева №7147 сайлов участкасида қонунбузарлик бўлганини хабар қилди. Унинг айтишича, соат 8:22да Ҳудудий сайлов комиссиясининг аъзолари кузатувчиларни суратга ва видео олишини тақиқлади.
Қонунга кўра — бу чеклов кузатувчиларнинг ҳуқуқларини бузиш бўлиб ҳисобланади. Кузатувчилар «сайловчиларнинг овоз бериш яширинлигини бузмасдан» фото ва видеога олишга, шунингдек аудио ёзув олиш ҳуқуқига эга.
Қирғизистонда 10-январда президентлик сайлови ва ўлканинг бошқарув формасини аниқлаш учун референдум ўтмоқда. Ўлка бўйича сайлов участкаларида «Клооп»нинг 1500дан ортиқ кузатувчи назорат қилмоқда.