Қирғизистонда президентлик сайлови ва референдум ўтмоқда

78

10-январда Қирғизистонда муддатсиз президентлик сайлови ва ўлканинг бошқарув формасини танлаш бўйича референдум ўтмоқда. Сайлов участкаларига келган сайловчиларга икки бюллетень берилади — президентни сайлаш учун оқ рангда, референдумга овоз бериш учун кўк рангда.

Давлат раҳбари хизматига 17 номзод қатнашмоқда. Улар:

  1. Жапаров Садир Нургожоевич;
  2. Исаев Канатбек Кедейканович;
  3. Арстанбек Миктибек;
  4. Сооронкулова Клара Сиргакбековна;
  5. Ташов Имамидин Асамидинович;
  6. Тагаев Рашид Бакирович (у ташвиқот ишлари вақтида номзодини олиб қўйган);
  7. Сегизбаев Абдил Кенешевич;
  8. Мадумаров Адахан Кимсанбаевич;
  9. Касенов Аймен Абдиталипович;
  10. Кочкоров Улукбек Тойчубаевич;
  11. Байгуттиев Женишбек Сейтбекович;
  12. Абакиров Эльдар Курманбекович;
  13. Асанов Курсан Сатарович;
  14. Абдилдаев Арстанбек Бейшеналиевич;
  15. Жеенбеков Равшан Бабирбекович;
  16. Калмаматов Бактибек Орозалиевич;
  17. Тольбаев Бабиржан Латиханович;
  18. Иманалиев Канибек Капашович.

Референдумда сайловчилар президентлик ёки парламент бошқарувига, шунингдек «ҳаммасига қарши» овоз бера олишади.

Марказий сайлов комиссияси Қирғизистонда 3 563 574 сайловчи борлигини маълум қилди. Сайловчиларнинг умумий сонидан 50 фоизи президентлик сайловида овоз берса, улар ўтган бўлиб ҳисобланади. Референдумга сайловчиларнинг 30 фоизи керак.

Қирғизистон ҳудудида умумий 2 474, чет давлатларида 48 сайлов участкалари очилди. Сайлов ва референдум эрталабки соат 8:00да бошланиб, кечки соат 20:00да тугайди.

9-январда соғлиги сабаб сайлов участкаларига келолмаган сайловчилар овоз беришган. МСКнинг маълумотига кўра, олдиндан овоз бериш учун 21 360 ариза тушган.