Ўшда кўчма урна орқали овоз беришда қонун бузилгани бўйича маълумот текширилмоқда

271
Жанибек Асанбеков жойлаган видеодан скрин.

Жанибек Асанбеков исмли фейсбук фойдаланувчиси 9 январда Ўш шаҳридаги №5295 сайлов участкасида кўчма урна билан овоз беришда қонун бузилгани ҳақида видео лавҳа жойлаган. Унда у кўчма урна билан соғлиги сабаб имконияти чекланган фуқаролардан бошқа фуқаролар овоз бермоқда деб билдирган.

«Ҳурматли МСК тез оранинг ичида чора кўринг. Овоз беришнинг махфийлиги сақланган эмас. Қонун бузиш бугундан бошланди. Халқнинг овози ўғирланмоқда», — деб ёзган Асанбеков.

Мазкур видеода икки қариядан ташқари бир кишининг ва бир аёлнинг овоз берганини кўриш мумкин. Шунингдек, сайлов участкасининг ходимларини «шунда тўрт киши ўтди бу ердан» деб айтганини эшитиш мумкин.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан «Клооп»га мазкур воқеа бўйича текширув ишлари бошланганини маълум қилишди.

Ўш ҳудудий сайлов комиссиясининг раҳбари Расул Кадиров «Азаттык» нашрига лавҳада қонун бузарлик бўлганини аниқлай олишмагани учун ходимлар текшириш мақсадида видео олинган жойга кетганини айтган.

Қирғизистонда муддатсиз президентлик сайлови ва давлат бошқарув формасини танлаш бўйича референдум ўтмоқда. Президентлик сайловига 17 номзод қатнашмоқда. Шунингдек қирғизистонликлар президентлик ёки парламент бошқарув формасини танлашади ёки ҳаммасига қарши овоз бера олишади