Ўшда «Т-Медиа»нинг журналистини сайлов учаскасидан чиқариб юборишди

311

Ўш шаҳридаги №5555 сайлов участкасининг раисаси Айжан Женишбек қизи «Т-Медиа»нинг журналистини участкадан чиқариб юборди. Бунинг сабабини журналист сайлов участкасига кириш учун «рухсат қоғоз бўлиши керак» деб тушунтирган.

Қонун бўйича оммавий ахборот воситаларининг вакиллари овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан сайловни ёритишга ҳақли. Бу ерда турган бошқа нашрларнинг журналистлари участканинг раисасига бу нормани эслатишганди. Шундан сўнг журналистларга тасвирга олишга рухсат берилган.

Ўшдаги №5555 сайлов участкасида шаҳар раҳбари Таалайбек Сарибашов овоз бериши кутилмоқда.

МСКнинг маълумотига кўра, Ўш шаҳрида 151 115 сайловчи бор.