Ўш шаҳрида бундан икки кун олдин электр энергиясида оммавий равишда узилиш бўлган. Шунингдек сўнгги кунларда ёруғлик вақти-вақти ўчирилмоқда. «ОшЭлектро» очиқ ҳиссадорлик жамиятидан бунинг сабабини об-ҳаво совуқлиги билан тушунтиришган.
Маълумотга кўра, уйларда электр иситиш воситалари кўп фойдаланилиб, трансформаторларга куч келгани учун ишдан чиқаётгани маълум қилинди.
«Электр воситаларидан қанча кўп фойдалансак, уйдаги электр ҳисоблагичнинг автомати ташлагани каби подстанциялардаги автоматика ҳам ўзини-ўзи ташлайди», — деб тушунтирди.
Шунингдек ишхонанинг матбуот хизмати бундай вазиятларда турғунларга зудлик билан яна ёруғлик бериш учун 24 соат давомида тезкор таъмирлаш бригадаси ишлаётганини қўшимча қилди. Бундан ташқари, истеъмолчилар ортиқча электр ускуналарини тонгги соат 7:00дан 9:00гача ва кечки соат 17:00дан 21:00гача ўчириб туришса, бундай муаммоларни олдини олади деб ҳисоблашади.
Ўчиб қолаётган газ
Бунгача «ОшЭлектро» етакчисининг биринчи ўринбосари Нурлан Раимбек ўғли уйни иситишда электр энергиядан бошқа иситиш манбаларини — кўмир, газдан фойдаланишга чақирган. Миллий энергохолдинг ҳам электр энергиясини тежаб, биноларни иситиш учун газ ва кўмир ёқишга чақирган.
Бироқ Ўзбекистоннинг «Мубарак» нефтни қайта ишлаш заводида авария бўлиб, Ўш шаҳрининг айрим туманларига сўнгги икки кундан бери газ берилмаётганини «Азаттык» нашри маълум қилди. Қирғизистон табиий газни Ўзбекистондан олиши маълум. Ўш шаҳри ҳар куни қўшни давлатдан 160 мингдан 200 минг кубгача газ олади.
Ўш шаҳрининг вице-мери Асилбек Топчубаев шаҳарнинг айрим жойларига газнинг босими етмай қоляпти деган. Сабаби ер уйда яшаган турғунлар иситиш тизимини газга ўтказиб олишган.
Ўз ва Баткен вилоятларида «ОшЭлектро»нинг 440 мингдан ортиқ абоненти бор — унинг 107 508и Ўш шаҳрида жойлашган. Ўш шаҳрида эса «Газпром Кыргызстан»нинг 70 минг абоненти бор.
Тоқтоғулда сув оз тўпланган
«ОшЭлектро» раҳбарияти ўтган йилнинг 16 декабрида Ўш шаҳрида матбуот анжуманини ўтказиб, Ўш ва Баткен вилоятларида электр энергиясидан фойдаланиш лимити ошиб кетганини билдиришган. Бу электр ёруғлиги ўчишига олиб келиши мумкинлигини билдиришган.
Вице-премьер-министр Равшан Сабиров ҳам парламент йиғинида электр энергиясидан фойдаланишнинг лимити ошиб кетяпти деб айтган. Унинг билдиришича, 2020 йили Тоқтоғул сув омборида сув оз бўлгани учун Қирғизистон электр энергиясини Қозоғистондан сотиб олишган мажбур. Тоқтоғул сув омборида 19,5 млрд кубометр сув ўрнига 14,7 млрд кубометр сув тўпланган.