10-январда референдумда халққа қандай танлов вариантлари таклиф қилинади? Тушунтирамиз

515

2021-йилнинг 10-январида халқ бошқарув формасини танлайди. Дунёда кўп аралаш бошқарув формалари бор, бироқ Қирғизистон ҳукумати фуқароларга иккисидан бирини танлашни таклиф қилмоқда. Халқ бундан кейин қандай республикада яшашини аниқлаб олиши керак —президентлик, парламент — ёки икки вариантга ҳам қарши овоз берса бўлади. «Клооп» бу икки бошқарув формасини бир-биридан нимаси билан фарқ қилишини тушунтириб беради.

Президентлик республика бўлганда ҳаммасини бир одам бошқарадими?

Қисқача айтганда, ҳа. Ўлканинг бошқарув формаси шундай бўлган вақтда ҳукуматнинг ҳаммаси бир одамнинг қўлига тўпланади — одатда бу президент. Ўлкада премьер-министр, парламент ҳам бўлади, бироқ уларнинг ваколатлари анча чекланади.

Президентнинг ваколатлари эса кенг — у ҳукумат таркибини аниқлайди, уларни бошқара олади ва ҳеч кимга ҳисоб бермайди. Шунингдек, президент ўлканинг ташқи сиёсатини ўзи истагандай олиб боради.

Президентлик бошқарув формасини қўллаганлар уни яхши деб мақташади — ҳукуматни ҳаммаси бир одамнинг қўлида бўлади, демак ундан талаб қилса бўлади деган сабабни кўрсатишади.

Бироқ бутун ҳукумат бир одамнинг қўлига ўтганда авторитаризм ва диктатура хавфси туғилади.

Дунёда президентлик бошқарув формаси билан яшаган ўнлаган мамлакатлар бор, уларнинг айримларида эса умуман премьер-министр хизмати йўқ. Уларга Афғонистонни, Чилини, Колумбияни ва қанчалик бошқача эшитилса ҳам АҚШни қўшсак бўлади.

Президентлик бошқарув формаси постсовет минтақасида ҳам таниқли. Шунингдек бу мамлакатларда бир одам ўнлаб йиллар давомида ҳукуматда ўтирган давлатлар бор.

Масалан, Владимир Путин умумий 16 йилдан бери Россия президенти бўлиб келади. Нурсултан Назарбаев Қозоғистонни 29 йил бошқарган. Ўзбекистоннинг тўнғич президенти Ислам Каримов давлатни ўлгунча, 25 йил бошқарган. «Миллат лидери» Эмомали Рахмон Тожикистонни бошқарганига 26 йил бўлди.

Шунча йил Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳам тахтдан тушмайди. У 2020-йилнинг август ойида ўтган президентлик сайловида ҳам ғолиб бўлгани эълон қилинган. Бироқ АҚШ ва Европа давлатларининг лидерлари Лукашенконинг ғалабасини тан олмаган, Беларусь давлатида ҳам ярим йилдан бери сайлов натижасига маъқул бўлмаганларнинг норозилик акциялари тўхтамайди.

Қирғизистон 2010-йилгача президентлик республика бўлган. Бироқ бу вақтгача қирғизистонликлар икки президентни қулатишди — Аскар Акаев ва Курманбек Бакиевни. Уларнинг иккиси ҳам бутун ҳукуматни ўз қўлига йиғиб, президент бўлган даврида қилган жиноятлари учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилишмаган.

Агар ўлкада парламент бошқарув формаси ўрнатилса давлатни ким бошқаради?

Жавоб саволнинг ўзига яширинган: парламент. Айрим парламент бошқаруви ўрнаган давлатларда фуқаролар олдин депутатларни сайлашади, халқ вакиллари ўз навбатида премьер-министрни ва президентни тайинлайди. Қолаверса парламентарийлар министрлар кабинети таркибини аниқлашади.

Демак, ўлкадаги асосий ҳукумат парламент билан премьер-министрнинг ўртасида бўлиштирилган.

Президентга бу ҳолда формал функция берилган. Масалан, у ўлка бўйича ёки чет давлатларига иш сафарига чиқа олади.

Премьер-министр парламент олдида ҳисоб беради, президент бермайди. Бунинг устига президент премьер-министрни ўзи хизматда ололмайди. Президент ҳукуматнинг айрим айрим аъзоларинигина хизматдан бўшата олади, шунда ҳам унга премьер-министрнинг розилиги керак.

Шундай бошқарув тизимига Германия мисол бўла олади. Германиянинг президенти бўлиб Франк-Вальтер Штайнмайер ҳисобланишини билармидингиз? Агар буни билмасангиз унда бундан уялишнинг ҳожати йўқ. Сабаби сизлар кўпинча давлат учун барча аҳамиятли қарорларни қабул қилган канцлер, аниқроғи, премьер-министр Ангела Меркель ҳақида эшитасизлар. Сабаби асосий ҳукумат мана шу Меркелнинг қўлида.

Қирғизистонда бошқарув формаси қандай?

Қирғизистонда аралаш бошқарув формаси ҳукм суради. Ҳукумат президент билан парламент ўртасида бўлиштирилганини англатади. Бизни давлатда президентни депутатлар эмас, доим ҳалқ сайлаган.

Парламент премьер-министрни ва ҳукуматни сайлайди, улар президентга эмас, парламентга ҳисобот беради.

Шунга қарамай президентнинг ваколатлари деярли кўп

Масалан, президент парламентнинг айрим қонунларига вето қўя олади, айрим вазирларни истеъфога чиқаради. Шу билан бирга бу йилгидай фавқулотда ҳолат (ФҲ), фавқулотда вазият (ФВ) режимини киритишга ҳақли. Бундан ташқари, парламент олдида қилган ишларига жавоб беришга мажбур эмас.

Қирғизистоннинг премьер-министрида бундай имконият йўқ. Ҳукумат раҳбари депутатларнинг олдига чиқиб, вазирликларнинг ва муассасаларнинг иши ҳақида айтиб беришга ҳақли.

Қирғизистонда аралаш бошқариш формаси 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин қабул қилинган — шунда янги Конституция қабул қилинган, унинг муаллифлари президентнинг ваколатларини чеклаб, парламентнинг ролини анча кучайтирган.

Шунга қарамай, Қирғизистонни 2011-йилдан бошқарган Алмазбек Атамбаевнинг бошқаруви унинг маъмуриятини депутатларга катта таъсир қилиши билан эсда қолди. Айрим халқ вакиллари бирор бир қонунлар бўйича қарорлар ва талаблар бевосита Атамбаев аппаратидан келиб тушганини айтишади.

Референдумдан кейин нима бўлади?

Агар фуқаролар парламент ёки президентлик бошқарув формаси учун овоз беришса, унда ўлкада конституциявий реформа ўтиши керак бўлади. Сабаби бу ҳукумат тармоқларининг янги функцияларини аниқлаб ёзиб олиш учун керак.

Агар қирғизистонликлар «Ҳаммасига қарши» вариантига кўп овоз беришса нима бўлади? Унда амалда ҳаммаси қандай бўлса, шундай қолиши керак, бироқ Қирғизистонда нима бўлишини ҳеч ким билмайди.