Охирги суткада коронавируснинг янги 189 ҳолати қайд этилди

273

Республика штабдан 30-декабрда коронавируснинг янги 189 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди. Касалликка чалинганларнинг 68 нафарида COVID-19 лабораторияда аниқланган, қолган 121ида клиник эпидемиологик тасдиқланган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳри — 65;
  • Чуй вилояти — 63;
  • Иссиқкўл — 24;
  • Жалолобод вилояти — 10;
  • Ўш вилояти — 13;
  • Баткен вилояти — 8;
  • Талас вилояти — 3;
  • Норин вилояти — 3.

Қирғизистонда умумий COVID-19га билан оғриган беморларнинг сони 80 843га етди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкекда қайд этилган — 26 770. Чуй вилоятида — 11 461, Ўш вилоятида — 8 236, Жалолобод вилоятида — 9 778, иссиқкўлда — 7 175, Ўш шаҳрида — 5 507, Баткенда — 7 129, Норин вилоятида — 2 249 ва Талас вилоятида — 2 538 ҳолат рўйхатга олинди.

Сўнгги бир суткада ПЧР таҳлилларининг сони — 2327.

Шунингдек бир кеча кундузда 290 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Касалликни енгганларнинг энг кўпи Чуй вилоятида бўлди — 96, Бишкек шаҳридан — 93, Жалолобод вилоятида — 23, Ўш вилоятида — 17, Ўш шаҳрида — 8, Баткен вилоятида — 7, Иссиқкўл вилоятида — 36, Норин вилоятида — 7, Талас вилоятида — 3 бемор соғайди.

Республика бўйича 75 624 бемор касалликдан соғайди. Касалхоналарда 1 165 бемор даволанмоқда. Улардан 55 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 791 киши даволанмоқда.

Сўнгги бир суткада Бишкек шаҳридан бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этган. Бу билан Қирғизистонда касалликдан 1 354 киши вафот этган.

Бундан ташқари, ўлка бўйича тўрт тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан, Талас, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларидан — биттадан ходим COVID-19га чалинган. Тўққиз тиббиёт ходими соғайган.

Бу билан  коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 112га етиб, улардан 3 910 ходим касалликни енгди.