Арстан Абдилдаев теледебатда Садир Жапаровни «ёлғончи» деб атади

254

Президентликка номзод Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) КТРКда бўлган теледебатда «қирғизлар коинот вакиллари» эканини таъкидлаб, улар дунёни «сақлашини» билдирди.

«Одамзод бир нарсани тушуниши керак: кўп йиллик меҳнат туфайли 21-асрда одамзодда ген пишди. Агар одамзод 21-асрда Худо-одам бўлолмаса, унинг танаси ёрилиб кетади. Одамнинг танаси энергия ташувчи ва ўтказувчи бўлиши керак. Масалан, бир вақтлар мен ўзимни худо бўлганимни эълон қилганман», — деди Абдилдаев.

Шунингдек Абдилдаев бошловчи Светлана Акматалиеванинг қонун ҳаммасидан устун бўлиши учун нима қилиш керак деган саволига қуйидагича жавоб берди.

«Худо судья деб айтишади-ку. Милиция, суд, прокурор погонни ҳурмат қилиб, «бу дунёда шу хизмат менга буюрган, мен Худо қатори одамнинг тақдирини ҳал қиляпман, мен тенгликни таъминлаяпман» деган масъулият бўлгандагина ўзаро муносабат, коррупция бартараф бўлади», — деб тушунтирди у.

Садир Жапаров ҳақида

Абдилдаев Садир Жапаров «қирғиз халқига хизмат қилмаган» деб таъкидлади. У Жапаров Бакиевнинг даврида Коррупцияни олдини олиш бўйича комиссияни бошқарганда, аксинча «коррупция гуллаган» деб ҳисоблайди.

«Сен айтяпсан: «қирғиз халқим, мени подшоҳ қилиб қўйинглар» деб, ёки бўлмаса сени тушунчанг бўйича сени «қонундаги ўғри» каби тождор бўлишни истаяпсан. Бироқ «қонундаги ўғри» тож кийишида бирор бир критерий бор, бироқ сенда қирғизларни бошқариш учун критерий йўқ. Сен умрбод эмас, кундалик президент бўлолмайсан», — деди Абдилдаев.

Бундан ташқари, Абдилдаев Жапаровни «ёлғончи» деб атаб, унинг тарафдорлари фейк-аккаунтлар билан одамларни «қўрқитмоқда» деди.

«Қирғиз сендан қўрқмайди, қирғиз ҳақиқатдан қўрқади. Ҳурматли қирғиз халқим, шуни ортида юрган сизларга кулгим келади. Ҳайрон қолдим», — деб сўзини якунлади Абдилдаев.

Арстан Алайўтган йилнинг август ойида матбуот анжумани ўтказиб, ўзини Худо деб эълон қилган. Унинг айтишича, дунё уни Қирғизистонни 2020 йилдаги президенти деб қабул қилган.

Бир қанча ойдан кейин депутат Улукбек Ормонов Абдилдаевнинг бу сўзларини текширишни талаб қилган. Кўп ўтмай Бишкек ШИИБи бу билдирув бўйича «Этник, миллий ва диний низо қўзғатиш» моддаси билан судгача текширув ишини бошлаган. Бироқ 2019 йилнинг 31 декабрида «жиноят аломатлари йўқлиги сабаб» текширув қисқартирилган.

3 мартда Арстан Алай Хитой Қирғизистоннинг 4 млрд доллар қарзини кечмагани учун уларга «коронавирусни юборганини айтган». Бироқ «коронавирус Қирғизистонга келмаслигини» билдирган.

Бироқ Қирғизистонда 29 декабрга кўра коронавируснинг 80 654 ҳолати рўйхатга олинди.