Садир Жапаров КТРКдаги дебатга келмади, Арстан Алай уни онлайн иштирок этишини таклиф қилди

240

КТРКда президентликка номзодларнинг дебатлари бўлмоқда. 29 декабрга белгиланган теледебатга Миктибек Арстанбек, Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай), Имамидин Ташов ва Элдар Абакиров келди. Номзодлар Садир Жапаров ва Рашид Тагаев дебатга қатнашмаган.

«Бугунги теледебатларга қатнашадиган яна икки номзод Садир Жапаров ва Рашид Тагаев бир кун олдин хат йўллаб, ҳудудлардаги учрашувларнинг графиги сабаб бугунги дебатларга қатнашолмаслигини билдиришган», — деб билдирди КТРКнинг бошловчиси Алмаз Касималиев.

Касималиев номзодларга давлатни бошқарув формаси ҳақида савол берганда, номзод Абдилдаев бу дебатга Жапаровни онлайн бўлса ҳам қатнаштириш кераклигини ва бу саволни унга бериш кераклигини билдирди.

«Шу саволни Садирга бериш керак эди, кейин шуни атрофида биз муҳокама қилсак бўлар эди. Онлайн режимда боғламайсизми?” — деди Абдилдаев.

Бошловчи бунга «техник имконият йўқлигини» билдирди.

Жапаров бугун Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳри яшовчилари билан учрашди. Рашид Тагаев эса ўлканинг қайси ҳудудида экани номаълум.

Қирғизистондан муддатсиз президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида бўлади. Унга 18 номзод курашмоқда.

Асосий саҳифадаги сурат: Табилди Кадирбеков / «Спутник» нашри