Бир видео билан: Бишкек милицияси яшовчиларни келаётган янги йил билан табриклади

580

Бишкек милициясининг ходимлари турғунларни келаётган янги йил билан табриклаб, байрамона видеоролик тайёрлаган. Унда эски майдонда патрул автомашиналари олдин янги йил арчасини, кейин эса 2021 сонини акс эттириб тизилишган.

«Бу йил кўпчилик учун оғир ва қайғули бўлди. Биз яқинларимиздан айрилдик. Энди уларни ҳеч қачон унутмаймиз, соғиниб хотирлаймиз. Шунингдек бу йилги янги йилни ёлғиз кутиб оламан деган одамлар ҳам, бироқ бундай эмас. энг қийин кунларда ҳам биз сизлар биланмиз», — деб ёзди Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати.

Милиция ходимлари қийин вақтларда ҳамюртларимизга ёрдам берган фуқароларга чин юракдан миннатдорчилик билдиришган. Улар бу билан фуқаролар «оғир кунларда бир-бирига бўлган меҳр ва бирдамлик нима эканини кўрсатишганини» билдиришган.

«Халққа хизмат қилиб, уларнинг фаровон турмуши учун тинимсиз ишлаган барча ҳуқуқ тартибот органларига, кўнгиллиларга, ижтимоий ва тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирамиз», — деб таъкидлашди Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматидан.

Пойтахт милицияси барча фуқароларни ва шаҳар меҳмонларини янги йил билан қутлаб, тинчлик ва осойишталик тилади.