Минус бир. Рашид Тагаев президентлик сайловидан номзодлигини олди

371

Номзодларнинг бири Рашид Тагаев навбатсиз президентлик сайловига қатнашишдан воз кечганини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбук саҳифасига ёзди.

Тагаев сайлов жараёни вақтида жамоаси билан ҳар бир фуқарога ўзлари ишонган ҳақиқатни етказишга ҳаракат қилганини таъкидлади. У муносиб номзод давлат раҳбари бўлиб, Қирғизистонни қашшоқлиги учун курашади деб умид қилади.

«Шахсий ишончим сабаб Қирғизистон президентлигига бўлган номзодимни бекор қиляпман, энди ташвиқот ишларини олиб бормайман. Менинг бу қароримни сизлар ҳам қўллайсизлар деб ишонаман. Сабаби сизлар бошида ҳам номзодимни қўйганимда ҳам қўллагансизлар», — деди у.

Тагаев ўз позициясида қолишини, ўлкадаги тартиб, барқарорлик учун, унинг гуллаб яшнаши учун ишлашини айтган.

Тагаев ҳозирда сиёсий кун тартиби жуда тез ўзгараётганини таъкидлаб, қарорлар вазиятга яраша қабул қилинаётганига тўхталди. Бироқ вазият бутунлай барқарорлашганда бошлаган ишларини давом эттиришини айтди.

Аввалроқ Клара Сооронкулова, Адахан Мадумаров, Канибек Иманалиев ва Канат Исаев ўлкадаги қонунийликни сақлаш учун бирлашиб, меморандум имзолашган эди.

Қирғизистонда навбатсиз президентлик сайловига 18 номзод курашмоқда. Тагаев ташвиқот ишлари бораётганда сайловга қатнашишдан бош тортган биринчи номзод бўлди. Ҳозир 17 номзод қолди. Президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида ўтади. Бундан ташқари, шу куни давлат бошқарув формасини танлаш бўйича референдум бўлади. Сайловчилар президентлик ёки парламент бошқарувини танлаш бўйича овоз беришади.