МХДҚ: Килич Саркарбаев судланганини яшириш мақсадида сохта паспорт олган

346
Килич Саркарбаев

Ўш шаҳар мэриясининг спорт қўмитасининг етакчиси Киличбек Саркарбаев сохта паспорт олишга гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 17-декабрда маълум қилди.

МХДҚнинг пресс-релизида, Килич Саркарбаев ўзининг судлангани ҳақидаги маълумотни яшириш мақсадида сохта хужжатлар асосида умум фуқаролик паспорти олгани айтилади.

«У 2006-йили “Талончилик” моддаси билан айбдор деб топилиб, бир йилга шартли кесилган. Саркарбаев исм-фамилиясини ўзгартиргунга қадар Килич Сулайманов Асилбекович бўлган. Ўша паспорт билан Ўш шаҳар спорт қўмитасининг етакчилик хизматига кирган», — деб билдирди МХДҚ.

Бундан ташқари, идора Саркарбаев уюшган жиноий гуруҳнинг лидери «Женго» лақаби билан танилган Кадир Досонов билан яқин алоқада эканлигини таъкидлаган.

«Саркарбаев УЮГнинг вакиллари билан яқин алоқада бўлиб туриб, кўплаган криминал можароларга қатнашган. Шунингдек, қоидасиз жанг бўйича таниқли жангчи билан отишмага ҳам аралашган. МХДҚ бундан кейин ҳам Саркарбаевга боғлиқ ноқонуний ишларни текширишни давом эттиради», — деб билдиришди махсус хизматдан.

Гумондор МХДҚнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бошқармасининг вақтинча қамаш ерига киргизилди. Тергов амаллари давом эттирилмоқда.

Ўш мэриясининг матбуот хизматидан «Клооп»га Саркарбаев қўлга олингунга қадар Ўш шаҳар спорт қўмитасининг етакчиси бўлиб ишлаб турганини маълум қилишди.

«Саркарбаев парламент сайлови сабабли 20-августдан 6-октябрга қадар ўз ҳисобидан меҳнат таътили олган. Шундан кейин 5-ноябрдан бир ойга қонуний меҳнат таътилига чиқиб, қайта 9-декабрдан бошлаб ўз ишида фаолиятини давом эттираётган эди», — деб билдиришди мэриядан.

Килич Саркарбаев

Ўш вилояти ички ишлар бошқармасидан Саркарбаев 2019-йилнинг 22-сентябрида спортчи Тологон Рахманберди ўғлини фикр тортишуви сабаб тўпонча билан отиб бюорганини маълум қилишган. Воқеа Қорасув туманининг Фурқат қишлоғида бўлган. Мазкур факт «Соғлиққа зарар етказиш» моддаси билан қайд қилиниб судгача терговга олинган.

Жабрланувчи оғир аҳволда касалхонага етказилиб, сонига ўқ теккани аниқланган. Кейинчалик Рахманберди ўғли Саркарбаев билан ака-укадек муомалада эканини айтиб, тўпонча билан ўзини-ўзи отиб олганини билдирган. Саркарбаев ҳам спортчини отмаганини хабар қилган.

Шунга қарамай спортчи 14-февралда президентга фейсбук орқали видео мурожаат қилиб, уни Саркарбаев оёғига тўпонча билан отганини айтган. Бундан ташқари, у Саркарбаев Қорасув туманининг Савай қишлоқ ҳукуматининг етакчиси Мунарбек Сайпидинов билан бирга уни «ариза  ёзма» деб қўрқитганини билдирган.

Саркарбаев ўзи эса буни инкор қилиб, унга қарши бундай кўрсатма беришнинг ортида «кимларнингдир манфаати бор» деган фикрни айтган.

Шу сабаб Саркарбаев жорий йилнинг 17-февралидан вақтинча ишдан четлатилиб, қайта августда ишга қайтган. Ўш мэрияси Саркарбаев ҳуқуқ тартибот органларидан Қорасув туманидаги отишмаган алоқаси йўқ деган ҳужжатларни олиб келганлигини маълум қилган.