Бир иқтибос билан: Путин Қирғизистондаги сиёсий вазият ҳақида

302

Россия президенти Владимир Путин 17-декабрдаги видеоконференцияда 4-октябрдаги парламент сайловидан кейинги Қирғизистондаги сиёсий вазият ҳақида фикрини айтди.

«Баъзи бир ғарб ўлкаларининг қолипларига мослаб ички сиёсий ҳаёт қуриш учун доимий илгари сурилган бир сакраш бор. Сиёсий онг, сиёсий институтларнинг даражаси Франциядаги каби эмас-да. Уларда сиёсий тизим ўнлаб, балки юзлаб йиллар давомида қолипланган», — деб жавоб берди Путин журналистларнинг саволиган.

У собиқ Советлар Союзига кирган мамлакатларда бундай кўп йиллик парламент бошқарув тажрибаси йўқ эканини қўшимча қилди.

Қирғизистондаги сиёсий инқироз 4-октябрдаги парламент сайловдан кейин бошланган. Кейинчалик митинглар билан тартибсизликлар ортидан сайлов натижаси бекор қилинган, мамлакатда эса ҳукумат алмашган. Сооронбай Жээнбеков президентликдан кетиб, унинг вазифасини эса қамоқдан чиққан Садир Жапаров бажара бошлаган.

Жапаров юқори хизматга митингларнинг ва тарафдорларининг қўллови билан эга бўлган. Кўп ўтмай парламент депутатлари Жапаровнинг ташаббуси билан Конституциянинг янги лойҳиҳасини ҳамда бошқарув шаклини танлаш учун референдум ўтказишни таклиф қилган. Президентлик сайловига қатнашиш учун Садир Жапаров президентнинг вазифасини бажарувчи ваколатларидан бош тортган у ўз ўрнини сафдоши Талант Мамитовга ўтказиб берган.