Ўш: Суд йиғинидан кейин деразадан қочган прокурор ишдан олинди

367

Ўш шаҳрида судга қатнашгандан кейин деразани синдириб қочган вилоят прокуратуранинг катта прокурори Союзбек Сариков 17-декабрда хизматдан олинди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

«Тегишли буйруққа Бош прокуратуранинг раҳбарияти тарафидан қўл қўйилди. Ўш вилоят прокуратурасининг раҳбарияти устидан эса юқоридаги вазият бўйича хизмат тергови давом этмоқда», — деб ёзилади пресс-релизда.

Бунга қадар ижтимоий тармоқларда 12-декабрда Сариков «маси аҳволда судга қатнашгандан кейин деразани синдириб қочиб кетди» дейилган видео тарқаган. Видеодаги аёл Сариковга мурожаат қилиб «Сен маст аҳволда ўғлимнинг тақдирини ҳал қилдингми?» деб норози бўлган.

У аёлнинг саволини жавобсиз қолдириб, шаҳар судининг биносидаги хоналарнинг бирига қочиб кирган. Кейинчалик Сариков кабинетнинг деразасидан қочиб чиқиб кетган.

Воқеадан кейин вилоят прокуратураси хизмат текширувини бошлаган. Шунингдек Ўш ШИИБи Сариковнинг устидан «Ўзбошимчалик» моддаси билан терговни бошлаган.

Бу бўйича Сариков ўзи ҳам изоҳ бериб, деразадан қочганини тасдиқлаган — буни у «ўз хавфсизлиги сабаб мажбур бўлгани» билан тушунтирган. Аммо у маст аҳволда бўлганини инкор қилган.

«Менга нотаниш одамлар провакицон саволларни бериб, бошимга уриб юборишди. Ҳавфсизлигимдан хавотирланиб тергов судьясининг кабинетига киришга мажбур бўлдим. Кабинетга кираётганда “бунга ўхшага прокурорлорни калтаклаш керак , ушланглар” дейишаётган эди. Ўзимнинг хавфсизлигим учун деразадан қочиб кетишга мажбур бўлдим», — деган у.

Шунингдек у «бунга қадар пневмония  билан оғриб, ишга 7-декабрь куни чиққанини» айтиб, соғлиги «қайра ёмонлашганидан касалхонага кўриниб юрганини» қўшимча қилган.