Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган тўрт бемор вафот этди, яна 264 кишида коронавирус аниқланди

276

Республика штаби 17-декабрда коронавирус билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этганини хабар қилди. Шу билан пандемия давомида Қирғизистонда коронавирус билан касалланган 1321 нафар бемор вафот этган.

Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 264 ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 86;
  • Ўш - 2;
  • Чуй вилояти - 60;
  • Ўш вилояти - 25;
  • Талас вилояти - 3;
  • Норин вилояти - 13;
  • Иссиқкўл вилояти - 44;
  • Жалолобод вилояти - 20;
  • Боткен вилояти - 11.

COVID-19 жами бўлиб 78 415 нафар кишида аниқланган. Шунингдек охирги суткада 386 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Бутун мамлакат бўйлаб, пандемия бошлангандан бери 71656 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Тиббий ходимлар орасида коронавирус инфекциясининг янги 8  ҳолати аниқланди. Инфекцияни тўрттаси Бишкекда, иккитаси Боткен ва Иссиқкўл вилоятларида аниқланди.

Охирги кеча-кундузда тўққиз нафар шифокор шифохоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Умумий ҳисобда коронавирус 4057 нафар шифокорда тасдиқланган, уларнинг 3805 нафари соғайган.