Президентликка номзодлар қандай бизнесларга эгалик қилишади?

309

Марказий сайлов комиссияси Қирғизистоннинг президентига 18 номзоднинг уларни қўллаганлардан тўплаган имзоларини текшириб тасдиқлади.

Номзодларнинг банк ҳисобларига тарғибот ишларини олиб бориш учун 49 млн 836 минг сом келиб тушди.

«Economist.kg» нашри президентликка номзодларнинг Osoo.kg сайтининг ахборот базасига кўра қандай бизнеслари бор эканини ўрганиб кўрди.

Женишбек Байгуттиев — «Толубай» банкининг Директорлар кенгашининг маслаҳатчиси, 1996-йилдан 2009-йилгача мазкур банк бошқарувининг етакчиси бўлган. Айни вақтда молия вазирининг кенгашчиси қатори хизмат қилган. 2009-2020-йиллари ярим йил Иқтисод вазирлигини бошқарган. 2006-2009-йиллари президент Курманбек Бакиевнинг кўнгилли маслаҳатчиси бўлган.

«Дайым» ва «Удача» номидаги икки ломбарднинг иккиси. 2020-йили бу икки ломбарддан солиқ ва тўловлар турида 360 минг сом мамлакатга тушган. Бундан ташқари Байгуттиевга «ГЕЛИОС» номли яна бир ломбард рўйхатга олинган.

Шунингдек Байгуттиев «Consillieri T» консалтинг компаниясининг, молия воситачилиги билан шуғулланган «Бимос» ҳамда таълимга алоқадор «Бизнес-Партнер Т» компанияларининг эгаси.

Президенликка номзоднинг ҳисобида улгуржи савдо-сотиқ билан шуғулланган «Геолис» очиқ акционерлик жамияти ҳам бор.

Имамидин Ташов – уй қурувчи, «KG Group» қурулиш компаниясининг эгаси ҳамда раҳбари. 2017-2018-йиллари унинг компаниясини улушчиларни алдашда айблашган, Ташов квартира сотиб олувчиларни алдаш фактини инкор қилган.

Бундан ташқари, унга «УЛУК» (улгуржи савдо) ҳамда «KG VIP Service» (ҳуқуқий хизмат кўрсатишлар) компаниялари қайд қилинган.

Шунингдек, Ташов «Кара-Добо» қишлоқ хўжалик тижорий кооперативига эгалик қилади — мазкур кооператив савзавотлар ва мева дарахтларини ўстиради.

Бабуржан Толбаев — «Мол Булак» микрокредит компаниясининг етакчиси ва Қирғизистондаги таниқли тадбиркор, меценат.

У «Мол Булак»дан ташқари «МБФ Инвест» молия ташкилотига ҳамда маълумотларни ишлатувчи «Start Solutions — MIS & Consulting» компаниясига эгалик қилади.

Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) – ўзини Худоман деб эълон қилган кишига улгуржи савдо-сотиқ билан шуғулланган икки компания тегишли – «Р-Долон Синтез» ва «АУРДИН». Шунингдек  молиявий воситачилик билан шуғулланган «Ауирдита и А» компаниясининг эгаси.

Аймен Касенов — иқтисодий билимга эга мутахассис, 2016-2019-йиллари Қирғиз-Рус тараққиёт фондини бошқарувчилигининг аъзоси бўлган. Бир вақтларда ушбу фондни бошқарган Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматовнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Касенов «Газпром»да ҳам меҳнат қилган — 2007-йили Тожикистондаги вакиллигининг директор ўринбосари, шундан кейин 2015-йилга қадар Қозоғистондаги вакиллигининг бош директори бўлиб ишлаган. Шунингдек «Альянс», «Кыргызстан Аба Жолдору» ҳамда «Манас» компанияларининг раҳбариятининг аъзоси бўлган.

Касеновга «Бошқарув инвестициячи «Асман Плюс» ҳамда «Ренат Тентимишев номидаги кинематографияни ривожлантириш маркази» компаниялари қайд этилган. Аммо солиқ ҳисоботларига кўра «Ренат Тентимишев номидаги кинематографияни ривожлантириш маркази» ўз фаолиятини тўхтатган. Тентимишев — «Азия Микс» КВН командасининг аъзоси, 2013-йили 26 ёшида вафот этган.

Адахан Мадумаров — «Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери президентлик сайловга учинчи марта отланмоқда, у бунга қадар парламентнинг депутати ва спикери бўлган. У сайловларга бир неча марта қатнашганига қарамай 10 йилдан бери катта сиёсатга депутат ёки президент қатори кела олмай юради.

Osoo.kg порталидаги маълумотга кўра, Мадумаровга «Таза-Медиа» компанияси қайд этилган— у журналларни чоп эттиради. У депутат ва спикер бўлиб турганда журналистларни ҳамкасблар деб атаб келган  Мудамаров 90-йиллари МТРКда (Ҳозирги КТРК) ишлаган.

Садир Жапаров — 2020-йили 6-октябрда эркинликка чиқиб, қисқа муддатнинг ичида ҳукумат раҳбари ва президентнинг вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган. Унда ҳам бизнес бор, бўлганда ҳам нефтьга алоқадор бизнес.

Жапаровнинг номига «Иссык-Нар-Нефть» компанияси қайд этилган. Мазкур ишхона бунгача «Надэра» деб аталиб, мева ва сабзавотлар шарбатини ишлаб чиқариб келган. Компаниянинг солиқ тўловлари ҳақида маълумот йўқ.

Эльдар Абакиров — божхонадаги коорупция ҳақида айтиб чиққан иқтисод вазирининг собиқ ўринбосари. Унинг резюмеси кўп қиррали — Алматида дастурчи-таҳлилчидан Миллий банкнинг экспертигача етган. Тадбиркорлик билан шуулланиб, бир неча лойиҳа ишлаб чиққан. Охирги парламент сайловига «Ата Мекен» партиясининг рўйхатида борган.

Osoo.kg сайтининг маълумот базасига кўра, Абакировга молиявий воситачилик қилган «КЭЭТУР» компанияси рўйхатга олинган.

Президентликка номзодлар Равшан Жээнбеков, Курсан Асанов, Абдил Сегизбаев, Миктибек Арстанбек, Клара Сооронкулова, Рашид Тагаев, Бактибек Калмаматов, Канибек Иманалиев, Канатбек Исаев, Улукбек Кочкоровнинг ўзларига қарашли тижорий компаниялари рўйхатга олинмаган.

Навбатдан ташқари президентлик сайлови 2021-йилнинг 10-январига тайинланган. Тарғибот ишлари 15-декабрда бошланиб, 9-январга қадар давом этади. Президентликка 18 нафар номзод курашмоқда.