Коррупцияга қарши курашиш хизмати 15-декабрда ҳукумат аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари рангидаги мудофаа, ҳуқуқий тартиб ва фавқулодда вазиятлар бўлим бошчисининг ўринбосари Азамат Араевни қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати маълум қилди.
У радиочастоталарни сотиш иши бўйича қўлга олиниб, МХДҚнинг тергов қамоғининг вақтинча ушлаб турилувчи жойига киргизилди.
Радиочастоаталарни сотиш
2020-йилнинг 22-майида Бош прокуратура Ҳарбий прокуратура билан МХДҚнинг тергов гуруҳи тарафидан Давлат алоқа агентлигининг (ДАА) икки ва МХДҚнинг икки ходими қўлга олинганини маълум қилган.
Улар 12-майда МХДҚнинг ТИЗОсиша киргизилган ДААнинг собиқ директори Наталья Черногубованинг иши бўйича тергов юриши давомида қўлга олинган. У радиочастоталарини сотишда мобил алоқа оператори ҳамда Технологиялар ва алоқа давлат қўмитасининг масъул ходимлари билан келишиб олишда айбланмоқда. Бу иш бўйича судгача тергов 2020-йилнинг 7-апрелида «Коррупция» факти бўйича бошланган. У тергов билан ҳамкорлик қилгани учун 4-декабрда эҳтиёт чораси ўзгартирилган.
Бундан ташқари, «Ала ТВ» компанияси директорининг ўринбосари Артур Халдаров ҳам қўлга олинган. Собиқ ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиевнинг айтишича, «Ала-ТВ» компанияси 1998-йили частоталарни олиб, кейин уларни Beeline компаниясига сотиб юборган.
Депутат Ирина Карамушкина МХДҚнинг ишини танқид қилиб, «Ala-TVнинг радио частотасини сотиш иши бўйича органлар ўзлари белигача коррупцияга ботган» ҳамда «сизларни раҳбар етаклаган [ўша вақтдаги МХДҚ етакчиси, 5-6-октябрдаги сиёсий инқироздан кейин бедарак йўқолиб, ИИВ тарафидан қидирувга олинган Орозбек Опумбаев] бир неча ходимидан мазку коррупция схемасини назорат қилиб турган» деб билдирган. Бироқ кейин тергов бўйича маълумот берган ҳолда МХДҚнинг етакчиси Карамушкинанинг айбловларига жавоб қайтармаган.
Кўп ўтмай бу жиноят ишига ўша вақтдаги ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиевнинг алоқаси бор бўлиши мумкин деган маълумот тарқаган. Абилгазиев можаро ортидан таътил олиб, ундан кейин истеъфога кетган. Аммо бу ишга Абилгазиев алоқасининг бор ёки йўқлиги ҳақида расман айтилмаган.