Қирғизистонлик полвон Жоламан Шаршенбеков Сербияда бўлиб ўтган кураш бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. У грек-рим кураши бўйича 60 килограммгача вазн тоифасида қатнашган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
У 1/8 финал босқичида Белорусия спортчиси Максим Казарскийнинг устидан ғалаба қозонган. Чорак финалда Шаршенбеков 2019-йили Европа чемпиони ва 2018-йили вице-чемпион бўлган молдовалик Виктор Чебануни 8: 0 ҳисобида мағлуб этган. Ярим финалда туркиялик Ахмет Уяр билан курашиб, уни 5: 1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиққан.
Финал мусобақида эса қирғизистонлик спортчининг рақиби бўлиб россиялик Степан Марянян чиқди. Мусобақа дастлаб 4:0 ҳисобида юрган, аммо иккинчи қисмида Шаршенбеков 4 балл тўплашга эришган. Мусобақа 4: 4 ҳисобида тугаб, Жоламан Шаршенбеков Жаҳон кубогининг ғолиби бўлди.
Бунга қадар қирғизистонлик полвон Руслан Царев 72 кг вазнгача тоифадаги Кураш бўйича жаҳон чемпионлигининг кубогида бронза медалга эга бўлган.
Бирлашган Жаҳон кураш федерацияси (UWW) 10-ноябрда 2021-йилдаги Олимпиада ўйинларининг жилдирилишига боғлиқ дунё чемпионатини ўтказишга қарор қилганини билдирган. Аммо айрим ўлкалар қатнашишдан бош тортганидан тадбирга Жаҳоҳон индивидуал кубоги деган ном берилган.
Эркин, грек-рим ва аёллар орсидаги кураш бўйича Дунё кубоги 12-декабрда Белградда бошланиб, 20-декабрга қадар ўтмоқчи.
Жаҳон кубогида дастлаб грек-рим стилидаги полвонлар курашади — финал мусобақалари 13-14-декабрда ўтди, аёллар орасидаги турнир ғолиблари эса 15-16-декабрларда аниқланади. Эркин кураш бўйича финал мусобақалари 17-18-декабрда ўтади.