Қирғизистонда COVID-19 юқтирган тўрт бемор вафот этиб, коронавируснинг янги 236 ҳолати аниқланди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев 15-декабрь куни бўлиб ўтган брифингда  охирги суткада коронавирусга чалинган тўрт нафар бемор вафот этганини айтди. Икки киши Бишкекда, яна икки киши Чуй вилоятида вафот этди.

Мамлакатда пандемия бошлангандан бери COVID-19 юқтирган 1316 нафар киши вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 236 ҳолати аниқланган:

  • Чуй вилояти - 82;
  • Бишкек - 51;
  • Иссиқкўл вилояти - 47;
  • Жалолобод вилояти - 24;
  • Ўш вилояти - 9;
  • Боткен вилояти - 6;
  • Ўш - 6;
  • Талас вилояти - 6;
  • Норин вилояти - 5.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 77 910 нафарга етди.

Шунингдек, Усенбаев мамлакатда эпидемиологик вазият ҳали ҳам кескинлигини таъкидлади - хусусан, пойтахт, Чуй, Иссиқкўл ва Жалолобод вилоятларида.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари бир кунда 417 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганлигини айтди.

Бугунги кунда касалликдан 1 948 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 86 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек,  2 904 нафар бемор уй шароитида даволанмоқда.