МХДҚнинг ходими 1000 кишига тўй ўтказган. Махсус хизмат текширувини бошлади

281
Тўйдан олинган сурат

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси таниқли тадбиркор Жалил Атамбаевнинг ўғлини никоҳ тўйи бўйича текширувни бошлади. Тўй 12-декабрда Ўш шаҳридаги «Рамазан» ресторанида ўтказилиб, унга 1000 нафарга яқин киши қатнашган.

«Оммавий тадбирларни ва байрам тадбирларини ўтказишга қўйилган чекловларга қарамай, тадбиркор Жалил Атамбаев санитар-эпидемиологик қоидаларнинг талабларини жиддий бузиб, айни вақтда жамоатчиликда кўплаган норозиликларни туғдириб, 1000га яқин кишининг иштирокида никоҳ тўйини ўтказган», — деб берилади МХДҚнинг баёнотида.

Шунингдек махсус хизмат Атамбаевнинг ўғли МХДҚнинг ходими бўлганини ва унга нисбатан хизмат текшируви бошланганини хабар қилди. Махсус хизмат билдиришича, унинг натижаси билан «хизматдан бўшатишгача тегишли чоралар кўрилмоқчи».

Тўйдан олинган суратларда депутатлар Искендер Матраимов, Азамат Арапбаев, Алтинбек Сулайманов ҳамда Аида Касималиевани кўриш мумкин. Шунингдек тадбирга Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов, собиқ мэр Мелис Мирзакматов ҳамда ЖИДХнинг собиқ етакчиси Мелис Турганбаев ҳам қатнашган.

Солиқдан қочган Атамбаев

Тадбиркор Жалил Атамбаев — журналистик суриштирувнинг фигуранти. «Азаттык»нинг собиқ журналисти Идрис Исаков ўтган йилнинг апрель ойида «Ўш: солиқлардан бўйин товлаган “тадбиркорлар”» суриштирувини эълон қилган. Унда у Жалил Атамбаевнинг қариндошларига қайд қилинган компанияларнинг схемалари ҳақида айтиб бериб, солиқларни яшириш бўлаётганини ошкор қилган.

Шунингдек лавҳада маҳаллий деҳқонларнинг шикоятлари ҳам кўрсатилади. Деҳқонлар Жалил Атамбаев уларнинг ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиб, у ерга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қуриб олганини айтишади.

Кўп ўтмай Атамбаев Исаковни судга бериб, ундан 50 млн сом маънавий компенсация талаб қилган. Исковни қўллаб журналистлар билан Қирғизистондаги фуқаровий жамоатчиликнинг вакиллари ва Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ҳам чиқишган — уларнинг орасида вице-спикер Аида Касималиева ҳамда Алтинбек Сулайманов ҳам бўлишган.

Кейинчалик тадбиркор ўз даъвосини чақиртириб олган. Молия полицияси эса Жалил Атамбаевнинг фаолиятини текшириб, унинг натижасида 40 млн сом солиқ яширилганини аниқлаган.