Охирги суткада коронавируснинг яна 341 кишида аниқлангани маълум қилинди. Янги юқтирганларнинг кўпи Бишкек ва Чуй вилоятида - 112 ва 93.
Иссиқкўл вилоятида 58, Жалолобод вилоятида - 35, Боткен вилоятида - 17 юқтириш қайд этилган.
Ўш вилоятида 14, Ўш шаҳрида эса яна тўрт янги ҳолат мавжуд.
Талас ҳамда Норин вилоятларида энг кам юқтирганлар сони - олти ва икки нафар бемор.
Янги юқтирганлар орасида 11 нафар шифокор бор. Улардан тўрт нафари Чуй вилоятида, уч нафари Боткен вилояти ҳамда Бишкекдан, яна бири Иссиқкўл вилоятидан.
Охирги кеча-кундузда 453 нафар бемор касалхоналардан чиқарилди. Уларнинг саккиз нафари шифокор. Аммо 2149 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда, улардан 89 нафари ўта оғир аҳволда, яна 555 нафарининг аҳволи эса оғир.
Пандемия билан касалланганларнинг умумий сони 77 059 нафарни ташкил этди. Уларнинг 69 794 нафари тузалиб, 1307 нафари вафот этди.