Қирғизистонда COVID-19нинг янги 297 ҳолати қайд этилиб, 398 нафар бемор тузалди

303

Республика штаби 13-декабрда Қирғизистонда коронавируснинг янги 297 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 93
  • Чуй вилояти - 66;
  • Иссиқкўл вилояти – 57
  • Жалолобод вилояти - 25
  • Боткен вилояти - 17;
  • Ўш вилояти - 16;
  • Талас вилояти - 9;
  • Ўш шаҳри - 9;
  • Норин вилояти - 5.

Коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг орасида тўрт нафар тиббиёт ходими бор.

Шунингдек охирги суткада коронавирусдан 398 нафар бемор соғайди. Аммо яна 2086 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Пандемия пайтида юқтиришлар сони 77356 та ҳолатга етди. Жами 70 192 киши соғайган, 1307 киши вафот этган.Соғлиқни сақлаш вазирлиги ундан коронавирусдан ташқари, биргаликда касалликларга чалинган 400 дан ортиқ одамнинг ўлимини олиб ташламаганида, ўлим статистикаси бундан юқори бўлиши мумкин эди.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 77 356га етди. Унинг ичидан  70 192 нафар бемор тузалиб, 1 307 нафар киши вафот этди.