«Ҳаётимизни сақлаб қолинг». Ўшнинг турғунлари Садир Жапаровдан ёрдам сўрайди

339

Ўш вилоятининг турғунлари Tik Tok ижтимоий тармоғида президентликка номзод Садир Жапаровга видео мурожаат йўллади. Ўзини Элмира ва Сардор деб таништирган ёшлар уларнинг бирга бўлишига яқинлари қарши бўлаётганини айтишган.

Элмиранинг айтишича, қариндошлари уларнинг гаплашишига қаши бўлгани сабаб, қочишга мажбур бўлишган.

«Ўз хоҳишим билан қочганман. Тоғаларим, уйдагиларим қарши бўляпти. Уйдагилар ўлдириб қўйишади. Сиздан илтимос, бизнинг ҳаётимизни сақлаб қолинг», — дейди қиз.

Сардорнинг айтишича, уларнинг бирга бўлишини истамаган қизнинг яқинлари ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, шикоят қилган. У шунингдек 21 ёшда эканини, қиз эса 19 ёшда эканини таъкидлаб, ўз истаги билан никоҳдан ўтишганини билдирган.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизматидан қизнинг онаси Сардорнинг устидан милицияга ариза ёзганини билдирди. Мазкур воқеа бўйича Новқат туман ИИБнинг Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига «Қиз олиб қочиш» моддаси билан қайд этилган. Ҳозирда улар қидирувга берилиб, қизни уйига қайтариш бўйича ишлар олиб борилаётгани маълум бўлди.

Муаллиф: Айнура Султанова