Финполнинг собиқ етакчиси 2-февралга қадар МХДҚнинг изоляторига киргизилди

366

Финполнинг собиқ етакчиси Бакир Таировнинг жҳтиёт чораси кўриб чиқилиб, у 2021-йилнинг 2-февралигача тергов қамоғида қолдирилди. Бу ҳақда «Клооп»нинг журналистига Биринчи май туман судидан хабар қилишди.

Таировнинг эҳтиёт чораси бўйича ҳукмни суд 11-декабрда чиқариб, у МХДҚнинг тергов изоляторида (ТИЗО) қамаладиган бўлди.

Финполнинг собиқ етакчиси МХДҚ тарафидан 10-декабрда қўлга олиниб, махсус хизматнинг ТИЗОсига киргизилган. У қайсидир бир партияни молиялаш учун йирик миқдордаги пул олганликда гумонланмоқда.

Таиров ва Матраимовларнинг оиласи

2019-йили «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлари Қирғизистондан 700 млн долларнинг ноқонуний чиқариб кетилиши ҳақида ҳамкорликдаги журналистик суриштирувни эълон қилишган. Суриштирувнинг бошқа фигуранти— собиқ божхоначи Райим Матраимов бўлган. Бироқ, Матраимовлар кланидан ташқари суриштирувда Бакир Таировнинг ҳам исми аталган.

Журналистларнинг қўлига теккан маълумотга кўра, депутат Искендер Матраимовнинг турмуш ўртоғи Миновар Жумаева «AKA Immobilien»компаниясининг асосчиси бўлиб ҳисобланади.

Финполнинг собиқ етакчиси Бакир Таиров айни шу «AKA» компанияси билан алоқаси бор — Таировнинг акаси Искендер «AKA Petroleum» компаниясининг бизнес-ҳамкори бўлган. Искендер Таиров вафот этгандан кейин «AKA Petroleum»нинг ишлари унинг беваси Чолпон Элмуратованинг ҳамда ака-ука Таировларнинг куёви Токтосун Туманбаевнинг қўлига ўтган.