Президентнинг вазифасини бажарувчи Талант Мамитов 2021-йилнинг 10-январида Қирғизистоннинг бошқарув шакли бўйича референдум ўтказиш бўйича қонунга қўл қўйди.
Референдумга Қирғизистоннинг қуйидагидек бошқарув шаклларини танлов масаласи чиқарилади:
— президентлик республика;
— парламентлик республика;
— барча вариантларга қарши.
Жогорку Кенешнинг 6-чақирилишининг депутатлари референдум ўтказиш бўйича қонунни икки куннинг ичида уч ўқишда қабул қилишди. Айрим депутатлар қонун лойиҳаси регламентни ҳамда ҳозирги қонунни бузиш билан кўрилмоқда деб билдирганига қарамай, у кун тартибидан олинмаган.
Тўпланган депутатларнинг олтмиш нафар референдумга «мақул» деб овоз берди, унинг қабул қилинишига тўрт нафаргина депутат қарши бўлди: Дастан Бекешев, Наталья Никитенко, Айсулуу Мамашева ва Канибек Иманалиев.