Мамитов даромадини қонунийлаштирганларга дахлсизлик берувчи қонунга қўл қўйди

345

9-декабрь куни президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов «Жисмоний шахсларнинг мулкини ва даромадларини ихтиёрий турда декларация қилиши тўғрисида» ги қонунни имзолади. Ушбу қонун Қирғизистондаги ноқонуний даромадларни, мол-мулк ва бизнесни легаллаштиришга йўналтирилган.

Бу қонун нимага керак?

Давлат раҳбарининг сайтидаги  баёнотга кўра, унинг мақсади «Ихтиёрий декларациялаш яширин мулкнинг ва даромаднинг бир қисмини қонунийлаштиришга икомният бериб, иқтисодий фаолликнинг ўсишига олиб келади».

Шу билан бирга, соядан чиқмоқчи бўлганлар ўзи ва мол-мулкига дахлсизликгина эмас, балки жамоатчилик ва журналистлардан ҳам ҳимоя қилади: давлат «мол-мулк ва даромадларни ихтиёрий равишда декларация қилиш жараёнини махфий сақлашга» ваъда бермоқда.

Қонун қандай ишлайди?

Қонунга кўра, ноқонуний мол-мулки ёки бизнеси бўлган ҳар қандай мансабдор шахс, сиёсатчи ёки тадбиркор 2021-йил 1 январдан 2021- йил 31-декабригача келиб, ўз мол-мулкини ихтиёрий равишда декларация қилиши мумкин. Бундан ташқари, солиқ тўлашдан бўйин товлаш (эҳтимол унчалик кўп эмас) ёки балки ноқонуний бойлик тўплаш учун жиноий жавобгарликка тортилмайди ва жарима тщламайди.

Мулкини декларацияламоқчи бўлган одам фақатгина банк бланкасини сотиб олади ҳамда нотариус хизмати учун давлат тўловини беради. Агарда ўз эрки билан декларациялаган мулкининг нархи 70 млн сомдан ортса, қўшимча чиқимлар бўлиши мумкин.

Ёки объект қийматиннг 1% мамлакатга бериши керак ёки давлатнинг қимматбаҳо қоғозларининг орқасида бир оз маблағ топиб олиш имконияти яралади. Бундай ҳолатда деклерант декларацияга қайд қилинувчи мулк қийматининг 10% га қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиб, 7 йил давомида йиллик даромаднинг беш фоизига эга бўлади.

Қонун лойиҳасининг муаллифи ким бўлган?

Бу номаълум. Лойиҳа ҳақида Қирғизистон президентининг сайтида эълон қилинган матндан бошқа батафсил маълумот йўқ. Унинг ташаббусчиси ким эканини, у жамоатчилик муҳокамасидан қачон ўтганини, у ўқувчилардан ҳамда тузатишлардан қандай қилиб ўтганини билиш мумкин эмас — Жогорку Кенешнинг сайтида лойиҳа ҳақида маълумот йўқ. Парламентнинг сайтидаги маълумотга кўра, у жамоатчилик муҳокамасига чиқарилмаган.

Президент матбуот хизматининг версиясида у 5-ноябрда қабул қилинган деб айтилгани билан у ўша куни иккинчи ва учинчи ўқишларда мақулланган қонунлар рўйхатида ҳам йўқ. ЖКнинг маълумот хизмати ўша куни иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилинган бир неча бошқа қонун лойиҳаси ҳақида маълумот берилмаган.

Матбуот хизмати мавҳум формулировкани қўлланган: биринчи, иккинчи ўқишда батафсил маълумот берилган қонун лойиҳасидан ташқари, билдирувда «депутатлар қонунларнинг бир қатор келишилган вариантларини қабул қилишди» деб имо қилиб ўтган. Қачон, қаерда, ким билан у қонун вариантлари «келишилганини» ҳамда унинг мазмуни қандай бўлгани номаълум.