Суд собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қамоқда қолдирди

298
Сурат: Апрель

Биринчи май туман суди криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг эҳтиёт чорасини белгилади — Атамбаев МХДҚнинг тергов қамоғида яна икки ойга қамоқда қолди.

Собиқ президентнинг адвокатлари бу қарорнинг устидан шикоят қилишини билдиришди.

«Судья Термечиков Алмазбек Атамбаевнинг эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш ҳақида менинг илтимосимни қаноатлантиргани йўқ. Эҳтиёт чорасини ўзгартиришга янги асос бўлгани йўқ деб айтмоқда», — деб билдирди юрист Замир Жоошев.

Жоошевнинг айтишича, судда Атамбаевни МХДҚнинг тергов қамоғида сақлаш каби оғир эҳтиёт чорасини белгилашга асос йўқ, чунки собиқ президентнинг соғлиги билан боғлиқ масалалар бор.

Бунга қадар Олий суд қуйи инстанцияларнинг ҳукмларини бекор қилган, аммо Атамбаев қамоқдан бўшатилмаган.

Қуйи инстанциядаги судлар Атамбаевни 11 йилга озодликдан ажратган.