МХДҚ: «Женго»нинг йигитлари иккинчи жиноят қилмаймиз деб халқ олдида ваъда берди

310

Миллий хавфсизлик қўмитаси 10 декабрда тезкор-қидирув ишларининг натижасида Қадир Досоновнинг («Женго» лақаби билан танилган) уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ) фаол икки аъзоси қўлга туширилганини маълум қилди. Иккиси ҳам муқаддам судланган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, қўлга олинганлар билан профилактика суҳбатини ўтказиб, натижада улар халқ олдида УЖГнинг ишларига аралашмаслигини билдирган.

«Судгача тергов асносида жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд қилинган жиноят қилиш учун гуруҳ тузиш факти бўйича қўлга олинган одамлар билан профилактика тадбирлари ўтказилди. Улар УЖГнинг кўнгилсиз ишларига аралашишдан халқ олдида бош тортиб, бундан кейин қонунга бўйсунишини ваъда қилишди», — деб билдирди МХДҚ.

Комитет УЖГнинг фаолиятини бартараф қилиш бўйича тадбирлар давом эттирилади деб билдирди.

Бунга қадар МХДҚ «Женго»ни қидирувга берган. Муассасанинг маълумотида Досонов хусусий мулкка қарши жуда оғир жиноятга аралашган. 28 ноябрда Ўш вилоят суди Досоновга нисбатан қамоққа олиш қарорини сиртдан чиқариб, қидирув эълон қилган.

«Женго» дегани ким?

«Женго» лақаби билан танилган Қадирбек Досонов уюшган жиноий гуруҳнинг етакчиси бўлган. У 2013 йили ўлдирилган полковник Толкунбек Шоноевни ўлдиришга алоқаси бор деган гумон билан 2015 йили қўлга олинган.

2017 йили Қорасув туман суди агарда прокурор тараф кейинги инстанциясига ариза билан мурожаат қилмаса, судланувчини дарҳол бўшатиш қарорини чиқарган.

Милиция бунга қадар 2019 йилнинг октябрида Досоновни қўлга олган. Ўшанда Досоновнинг ҳайдовчиси милицияга бўйсунмай, кейин машинада қурол топилган. Ҳайдовчига маъмурий протокол тўлдирилиб, Женго профилактик суҳбатдан кейин қўйиб юборилган. 2019 йилнинг сентябрь ойида «Азаттык»нинг корреспонденти Идирис Исаков ижтимоий тармоққа «Женго» билан Ўш мериясининг жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг етакчиси Қиличбек Саркарбаевнинг учрашган видеосини эълон қилган.