Акилбек Жапаров куч ишлатар тузумининг фахрийларидан кечирим сўради

293

Депутат Акилбек Жапаров Куч ишлатар тузумининг фахрийларидан кечирим сўради. Аввалроқ у куч тузумидагиларнинг ойлик маошини кўтариб, аммо нафақа пулига қўшимча ҳақни камайтиришни таклиф қилган. Бу эса мазкур тармоқнинг фахрийлари депутатни танқид қилиб, қарши чиқишган.

Жапаров ўз ташаббуси билан ҳуқуқ тартибот органлари ҳамда қуролли кучларнинг фахрийлари билан учрашган. У Конституция бўйича ҳарбий хизматдагиларнинг нафақа пулини ҳеч ким ололмаслигини таъкидлаган.

«Социал фондда Қуролли Кучларнинг, Ҳуқуқ тартибот органларининг пенсияга чиқиш сиёсати бир хил бўлса. Аммо уларга тенглашиб қолган бошқа идораларнинг, шахсларнинг мақомларини алоҳида кўриб чиқиш керак. Ҳуқуқ тартибот органида ишлаганларга оддий фуқаролар ҳам қўшилиб кетган. Мана шуларни тартибга келтириб, алоҳида нафақа пул сиёсатини олиб бориш керак», — дейди Акилбек Жапаров ўз мурожаатида.

Унинг айтишича, ҳарбий хизматдагиларнинг нафақа пули учун бюджетдан 3 млдр сом ажратилган. Пенционерларнинг қўшимча ҳақи эса 3,7 млрд сомни ташкил қилади.

«Кейинги йилларда ҳам тўхтовсиз нафақа пули олиб туриш ва унинг миқдорини кўтариш учун иқтисод билан ишлатишимиз керак. Фахрийлар олаётган нафақа пулига лойиқ», — дейди депутат.

Жапаровнинг таклифи

Эслатиб ўтсак, Социал ва Мажбурий тиббий суғурта фондининг келгуси йилдаги бюджетини муҳокама қилишда депутат Акилбек Жапаров кейинги йил ўта оғир бўлиши кутилаётганини айтиб, Молия вазирлиги ислоҳотларни амалга ошириши кераклигини таъкидлаган.

У генерал-амалдорларнинг пенсиясининг қўшимча пулини олиб ташлашни таклиф қилган. Унинг айтишича, «Генерал ёки бир вақтда катта амалда ишлаган амалдорлар ойига 38-40 минг сом билан пенсияга чиқади. Бундан ташқари 18 минг қўшимча тўланади».

Бироқ кейин куч тузумининг фахрийлари давра суҳбати ўтказиб, Акилбек Жапаровнинг фикрини танқид қилишган эди. Миллий Гвардиянинг собиқ-қўмондон генерал-полковник Абдигул Чотбаев Жапаров айтган қўшимча ҳақи айримгина фахрийларга берилишини айтиб, қолганлари кам пул олишини билдирган.

Чотбаевнинг айтишича, Қирғизистонда ҳозирги вақтда 885 Қуролли кучларнинг фахрийси 5 минг сом миқдорида қўшимча ҳақ олишади.