Депутат Бекешев Матраимовнинг «Магнитский рўйхати»га киргизилиши ҳақида

300

Депутат Дастан Бекешев 10-декабрда ўтган йиғинда собиқ божхоначи Райимбек Матраимовнинг «Магнитский рўйхати»га киргизилиши бўйича фикрини айтди. Унинг айтишича, бу рўйхат «мазкур одамлар билан иш олиб бормаслик кераклигини» билдиради.

«Бизда у ҳақда умуман ёмон гап айтмаган комиссиялар бўлган. Парламентимизда уни қўллаб, у одам халққа хизмат қилган деб айтишган. Шундай одамларни бизни қўллашиб, хатто ҳуқуқ тартибот органлари ҳам бу одамга ишлаган. Ҳозир бизда қандай? У мақтаган одамларнинг бари бир иш билан боғланганлар. Люстрацияга, ҳеч бўлмаса маънавий люстрацияга ҳеч ким киргани йўқ», — деб айтди Бекешев.

Шунингдек депутат Матраимов 2 млрд сом тўлаб беришга рози бўлганига қарамай мулки қамоққа олинмаганига норози бўлди.

«Афсуски, шу сабабдан ўлкамиз қашшоқликка қараб кетяпти. Халқнинг 50% қашшоқлик чегарасида яшайди, сиёсатда юрган озгина қисми, халқнинг 0,1%и халқнингқашшоқ 50%ининг ҳисобидан бойимоқда. Бундай одамларни қўллашнинг ўрнига оддий фуқароларимизни қўллашимиз керак», — деб қўшимча қилди у.

Унинг айтишича, Қирғизистонда ҳукумат ақилли ва муваффақиятга эришган одамларни қўллашнинг ўрнига ўз манфаатларинигина илгари суради.

«Нима учун Қирғизистонда муваффақиятли, ақли билан пул топган, мактаб очган, муваффақиятли компанияларни очиб, кўп иш ўринларини тузган одамларга қўллов кўрсатилмайди? Чунки бизда сиёсий элита қолипланмаган, бизда у йўқ. Бизда сиёсатда юрган одамларнинг кўпи шахсий манфаатларинигина илгари суришади», — деди Бекешев.

Матраимов ва «Магнитский рўйхати»

«Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн доллардан ортиқ маблағ бўйича журналистик суриштирувнинг бош фигуранти Райимбек Матраимов 9-декабрда Коррупцияга қарши курашишнинг халқаро кунида «Магнитский рўйхати»га киргизилди.

Матраимов мазкур рўйхатга киргизилгани ҳақида маълумот АҚШнинг Молия вазирлигининг сайтида эълон қилинган. Матраимовга нисбатан ҳозирда қандай санкциялар қўлланиши ҳозирча номаълум, аммо бунга қадар уларнинг ичида АҚШга киришга виза чеклови, хатто Америка банкларидан финактивларга тўсиқ қўйиш чоралари ҳам бўлган.

«Матраимов порахўрлик, жумладан давлат активларини ноқонуний эгаллаб олиш, ўз манфаати учун ҳусусий активларни тортиб олиш, давлат келишувлар ёки кон бойликларни ишлатишга боғлиқ коррупция, порахўрлик билан бевосита ёки билвосита шуғулланган, ёки уларга масъул, ёки иштироки бор ҳозирги ёки аввалги давлат хизматини эгаллаган чет эллик фуқаро қатори кўрсатилди», — деб айтилади АҚШнинг Молия вазирлигининг маълумотида.

*Магнисткий рўйхати —жиноятчилар ва коррупционерлар киргизилган санкция рўйхати. У солиқларни ноқонуний қайтариш орқали бюджет маблағларини ўғирлаш ҳақида айтиб бергандан кейин қўлга олиниб ҳамда вафот этган россиялик аудитор Сергей Магнитскийнинг номи билан аталган.