Охирги суткада коронавируснинг янги 379 ҳолати қайд этилди, уч бемор вафот этди

320

Республика штаби 10-декабрда коронавируснинг янги 379 ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар:

  • Чуй вилояти - 98;
  • Бишкек шаҳри - 120;
  • Жалолобод вилояти - 29;
  • Иссиқкўл - 81;
  • Ўш вилояти - 11;
  • Боткен вилояти - 15;
  • Ўш шаҳри - 8;
  • Талас вилояти - 10;
  • Норин вилояти - 7.

Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 76391 нафарга етди. Бундан ташқари, охирги суткада ўтказилган ПЧР таҳлиллари сони 3726 тани ташкил этди.

Охирги суткада Бишкек, Ўш ва Талас вилоятларидан бир нафардан бемор коронавирус туфайли вафот этди. Қирғизистонда 1306 нафар киши касалликдан вафот етди.

Шунингдек охирги суткада 527 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди. Соғайганларнинг кўпи Бишкекда қайд этилди - 140, Жалолобод вилоятида - 86, Ўш вилоятида - 36, Ўш шаҳрида - 16, Боткен вилоятида - 36, Чуй вилоятида - 104, Иссиқкўл вилоятида - 41, Норин вилоятида  - 11, Талас вилоятида - 21 нафар бемор соғайиб кетди.

Шу билан мамлакат бўйича 68 894 нафар бемор шифо топди. Касалхоналарда 2305 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Уларнинг 90 нафари оғир аҳволда. 3041 киши эса уйда даволанмоқда.

Бундан ташқари ўлка бўйича ўн бир нафар тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан ва Ўш вилоятидан — бир нафардан, Чуй вилоятидан — икки ва Иссиқкўл вилоятидан — етти шифокор COVID-19га чалинган. Бир суткада эса 17 нафар шифокор тузалди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 007 нафарга етди, унинг ичидан 3 719 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалди.