АҚШнинг «қора рўйхати»га Матраимовнинг турмуш ўртоғи ҳам кирди

914

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ўзининг твиттерида “Магнитский рўйхати”га Қирғизистон божхонаси раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовдан ташқари унинг рафиқаси Уулкан Тургунова ҳам киритилгани ҳақида ёзди.

Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси Уулкан Тургунованинг санкциялар рўйхатига киритиш сабабини изоҳлади.

«Қачонки Давлат котиби чет эллик мансабдор шахсларнинг жиддий коррупцияда ёки инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишида бевосита ёки билвосита иштироки тўғрисида ишончли маълумотга эга бўлганда, ушбу шахс ва унинг яқин оила аъзолари АҚШга кириш ҳуқуқидан ажратилади. Шунингдек қонунга  давлат котибидан мансабдор шахсларни ва уларнинг яқин оила аъзоларини оммавий ёки хусусий тартибда [санкция] талаб қилади. Матраимовдан ташқари бўлимга унинг рафиқаси Уулкан Тургунова ҳам кирган», - деб хабар қилинади элчихонадан.

Райимбек Матраимов контрабандага алоқадорлик сабаб санкциялар рўйхатига киритилган.

«Қирғизистон Божхона хизматининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов Қирғизистондан камида 700 миллион АҚШ долларини олиб чиқиб кетиш схемасига тўғридан-тўғри қатнашган. (…) Матраимов хизмат вазифасини бажаришда жиддий коррупцияга алоқадорлиги сабабли рўйхатга киритилган (...) », - дейилади элчихонадан.

Матраимовлар оиласининг «Магнитский рўйхати» га киритилиши, иккисига ҳам санкциялар қўлланилишини англатади. Агар уларнинг Қўшма Штатларда ҳисоблари ва мол-мулки бўлса, уларнинг бари ҳибсга олиниши мумкин. Қўшма Штатлар учун улар персона нон грата бўлиб қолади ва Европа Иттифоқида ҳам шундай бўлиши мумкин. Европа мамлакатларида «Магнитский рўйхати»нинг аналоглари мавжуд.

Рўйхатга қўшилиши - оиланинг коррупцияга алоқасини халқаро даражада тан олинишини англатади. Санкциялар уларнинг пул ўтказмаларини амалга оширишда тўсиқ бўлиши мумкин, чунки улар бунинг учун масалан SWIFT ва Visa каби  Америка хизматларидан фойдаланадилар. Шунингдек, Америка компаниялари ва фуқароларига рўйхатга киритилганлар билан ҳамкорлик қилиш тақиқланади.

Қирғизистон божхонаси раҳбарининг нуфузли собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг рафиқаси Дубайда божхона коррупцияси туфайли гуллаб-яшнаётган яширин автотранспорт империясини қурган контрабандачилар клани - Абдуқодирлар билан биргаликда қурилиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Уулкан Тургунова Дубайнинг энг тез ривожланаётган туманларидан бирида кўп функцияли беш қаватли бино қурилишига сармоя киритган. Тургунова беш қаватли бинодан ташқари у жойлашган ер участкасини ҳам сотиб олган. Бундан ташқари, у Дубайда яна бир участка ва квартирага эгалик қилади. Матраимовнинг турмуш ўртоғи 2015-2017 йилларда мазкур харидлар учун камида 12 миллион доллар сарфлаган.

Тургунова икки ер участкасини Jumeirah Village Circle туманидан олган. Бу ҳудудда Дубайнинг амирлик магистрали бўйлаб жойлашган виллалар ва қимматбаҳо уйлар мавжуд. Унинг квартираси эса Jumeirah Beach Residence) туманида 2019 йилнинг охирида қуриб битказилган бинода жойлашган.

Ушбу инвестицияларга сарфланган миллионлаб долларларнинг келиб чиқишини Матраимовнинг расмий даромади тўғрисидаги ҳужжатлар асосида изоҳлаш қийин. Ушбу ҳаридларнинг ҳеч бири унинг Қирғизистон расмийлари учун мажбурий бўлган мол-мулк тўғрисидаги декларациясига киритилмаган.