Бугун, 10-декабрда, парламент депутатлари бошқарув шаклини танлаш учун референдум ўтказиш бўйича қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда. Шу сабабли Оқ уйнинг олдида фаол фуқаролар ва юристлар тўпланди. Улар депутатлар учун бинонинг кириш қисмида «уят коридорини» уюштиришди.
Тўпланганлар референдум ўтказишга қарши чиқиб, VI чақирилишнинг депутатлари бош қонунга ўзгартириш киргизишга ҳуқуқи йўқ деб ҳисоблашади.
Депутаты никак не отреагировали на лозунги правозащитников. pic.twitter.com/gIcJVtQppN
— Kloop (@kloopnews) December 10, 2020
Фаоллар қонун лойиҳаисни биринчи ўқишда қўллаган депутатларга нисбатан «Уят» ва «Шармандалик» деб қичқиришди.
Кўп ўтмай депутат Дастан Бекешев парламентарийларнинг аксарияти Оқ уйга бошқа эшик орқали кириб кетганини Твиттерда ёзди.
Конституция қонунлари 80 депутат тўпланиб, кворум бўлгандагина кўриб чиқилади деган қоидага қарамай, лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинган. Ўша куни йиғинда фақатгина 63 депутат ўтирган эди.
Натижада кўпчилик депутатлар қонун лойиҳасини қўллаган. Қонунга фақатгнига беш депутат қарши овоз берган: Дастан Бекешев, Омурбек Текебаев, Наталья Никитенко, Евгения Строкова ва Рискелди Момбеков.
Қонун лойиҳасини Садир Жапаров президентнинг вазифасини бажариб турган вақт давомида унинг маслаҳатчиси бўлган, депутат Акилбек Жапаров илгари сурган.
Лойиҳага кўра, референдумга биргина масала қўйилади, бошқарув формасини танлаш керак — президентлик ёки парламентлик.Депутат Омурбек Текебаев эса овоз беришда учинчи — қарши деган пунктнинг йўқлигини айтиб, бу сайловчиларнинг қомусий ҳуқуқини бузиш эканини огоҳлантирди.