АҚШ Райимбек Матраимовни «Магнитский рўйхати»га киргизди

305

АҚШнинг Молия вазирлиги 9-декабрда Қирғизистоннинг Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни «Магнитский рўйхати»га киргизди.

«Қирғизистон Божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимов божхона схемасига қатнашган, бу схема орқали Қирғизистон Республикасидан камида 700 млн АҚШ долларнинг изи яширилган», — деб айтилади АҚШнинг Молия вазирлиги сайтида.

Матраимовга нисбатан ҳозирда қандай санкциялар қўлланиши ҳозирча номаълум, аммо бунга қадар уларнинг ичида АҚШга киришга виза чеклови, хатто Америка банкларидан финактивларга тўсиқ қўйиш чоралари ҳам бўлган.

«Матраимов порахўрлик, жумладан давлат активларини ноқонуний эгаллаб олиш, ўз манфаати учун ҳусусий активларни тортиб олиш, давлат келишувлар ёки кон бойликларни ишлатишга боғлиқ коррупция, порахўрлик билан бевосита ёки билвосита шуғулланган, ёки уларга масъул, ёки иштироки бор ҳозирги ёки аввалги давлат хизматини эгаллаган чет эллик фуқаро қатори кўрсатилди», — дея тасвирлайди собиқ амалдорни АҚШНинг Молия вазирлиги

Магнисткий рўйхати —жиноятчилар ва коррупционерлар киргизилган санкция рўйхати. У солиқларни ноқонуний қайтариш орқали бюджет маблағларини ўғирлаш ҳақида айтиб бергандан кейин қўлга олиниб ҳамда вафот этган россиялик аудитор Сергей Магнитскийнинг номи билан аталган.

Дастлаб рўйхатга Магнитскийнинг ўлимига ёки суриштирувга қандайдир бир алоқаси бор россиялик 60 нафар амалдор киргизилган. Кейинчалик рўйхатга коррупция ва жиноятларга алоқаси бор турли мамлакатларнинг одамлари ҳам киргизила бошлаган.

Масалан, Райимбек Матраимов билан бирга рўйхатга жиноятчи Ван Куок Кои ҳамда либериялик сиёсатчи Варни Шерман киргизилган.Райимбек Матраимовни санкция рўйхатига киргизишга 2012-йили қабул қилинган Магнитский қоунун йўл беради. Унга кўра, АҚШнинг давлат котиби Конгресс билан келишмасдан ҳам қандайгина коррупционерлар бўлмасин уларни санкция рўйхатига киргиза олади. Рўйхат ҳар йили янги исмлар билан тўлдириб турилади.

«Матраимов ўзининг собиқ қирғиз божхона хизматидаги ўринбосарилик хизматини фойдаланиб, божхона схемасига қатнашиш натижасида юз миллионлаган долларни топган», — деб билдиради АҚШнинг Молия вазирлиги.

Аввалроқ, АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Дональд Лу журналистларни профессионаллиги учун табриклар экан Райимбек Матраимов ҳақида айтиб ўтган. Унинг айтишича, «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлари ўлкадаги коррупция схемаларини ошкор қила бошлаган. У жиноий гуруҳга қарши кураш бўйича етарсиз қадамлари учун Қирғизистон ҳукуматини танқид қилиб, Райимбек Матраимов билан Қамчибек Қолбаевнинг қўлга олиниши дебочагина бўлиши керак деб билдирган.

Қирғизистоннинг ТИВи унинг баёнотини «мамлакатнинг ички ишларига аралашувнинг элементлари ва терговга босим қилиш» деб атаган эди.

Райимбек Матраимов

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ бўйича журналистик суриштирувининг бош фигурантларидан бири.

Қирғизистонда кўплаган йиллар давомида республиканинг ҳудудидан контрабанда ташиб ўтишга йўл берган коррупция схемаси ишлаб келган. Контрабанданинг бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ҳамда собиқ президент  Жээнбековнинг қасамёд тадбирига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.

Суриштирувда журналистлар бу контрабанда схеманинг бор эканига далил келтиришган, манбалардан бири эса Айеркен Саймаити у қандай ишлашини айтиб берган. Шунингдек у божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширганини, бу ўз навбатида яширин бизнеснинг ишлашини таъминлаб турганини билдирган.

Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб бериб, шахсан ўзининг кўмаги билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилиб кетганини айтиб берган. Кейин финпол бу маълумотни таслаб, хатто суммани млрддан ортиқ деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққанунга қадар, 2019-йилнинг ноябрь ойида Истамбулнинг кафеларнинг бирида ўлдирилган.