Республика штаби 9-декабрда Қирғизистонда COVID-19 юқтирган икки бемор Бишкек ва Ўш вилоятида вафот этганини хабар қилди.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 1303 нафар киши вафот этди.
Шунингдек охирги суткада коронавируснинг янги 322 ҳолати аниқланди:
- Бишкек - 83;
- Ўш - 6;
- Чуй вилояти - 104;
- Ўш вилояти - 25;
- Талас вилояти - 7;
- Иссиқкўл вилояти - 41;
- Жалолобод вилояти - 26;
- Боткен вилояти - 18;
- Норин вилояти - 12.
Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 76 012га етди.
Охирги суткада 494 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. .
Бугунги кунда касалликдан 2 370 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 94 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 3 128 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.
Ўтган кеча-кундуз давомида тиббиёт ходимлари орасида юқтиришнинг 10 ҳолати аниқланди:
- Бишкек - 2 (қизил зонада 1 та);
- Ўш вилояти - 3;
- Иссиқкўл вилояти - 2;
- Жалолобод вилояти - 2;
- Боткен вилояти - 1.
Ўтган кун давомида бир нафар шифокор тузалиб, шифохоналардан чиқди.
Жами бўлиб пандемия даврида республикада шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3,996 ҳолати аниқланди. Уларнинг 3702 нафари тузалган.