Бир видео билан: Новиков исфаналикларни аэропортнинг очилиши билан табриклади

283

Бош вазир вазифасини бажарувчи Артём Новиков 7-декабрда Боткен вилоятининг Исфана шаҳридаги таъмирланган аэропортнинг очилишига иштирок этди.  Реконстукциядан ўтган янги аэропортга Исхак Раззаковнинг исми қўйилди.

 

«Бугун баримиз учун яхши кун. Айниқса мамлакатимиз учун жуда муҳим [кун]. Чунки, биринчидан, Қирғизистонда яна бир янги аэропорт [очилди]. Иккинчидан, менда сизга яхши янгилим бор. Ҳурматли Исфана шаҳрининг турғунлари, Исхак Раззаковнинг 110 йиллиги муносиб нишонланиши керак. Ушбу аэропортга давлат арбоби, улуғ инсон Исхак Раззаковнинг номи берилди. Барчангизни чин кўнгилдан табриклайман», — деб айтди Новиков қирғиз тилида.

Исфана шаҳрининг аэропорти 1974-йили қурилган. Аэропорт Бишкек—Исфана—Бишкек йўналишидаги ички авиарейсда йўловчиларни ташиб турган.