Жапаровнинг тарафдори «Мегаком»нинг раҳбар ўринбосари бўлиб тайинланди

837

«Альфа Телеком» («Мегаком») ЁХЖи «Мекенчил» партиясининг аъзоси Торохан Жунусбеков бош директорнинг маслаҳатчиси бўлиб тайинланганини маълум қилди. Уни тайинлаш бўйича буйруққа «Мегаком»нинг бош директори Акилбек Жамангулов 7-декабрда қўл қўйди.

Жунусбеков янги хизматда қандай вазифаларни бажариши тўғрисида ҳозирча маълумот берилмади. Бунга қадар Жунусбеков ўзи хизматга тайинланганини инкор қилиб, янги лавозими бўйича барча маълумотларни «ёлғон» деб айтиб келган.

«Бу ёлғон, ҳеч қаерга тайинланмадим. Ҳозирги вақтда Садыр Жапаровнинг Талас вилояти бўйича штабида ишлаяпман», — деган у «Кактус.медиа» нашрига берган интервьюсида.

«Профессионал митингчи»

Торохан Жунусбеков — президентликка номзод Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев асос солган «Мекенчил» партиясининг аъзоси.

24.kgнинг маълумотига кўра, 2007-йили у «Қирғизистоннинг муносиб келажаги» умумий фронтнинг вакили бўлиб, ундан ташқари, 2017-йили Таласдаги митингга қатнашган.

Шунингдек 2019-йили Тасвирий санъат музейидаги «Феминнале» кўргазмасига қарши чиққанлардан бири бўлган. 2020-йили мартда эса Садир Жапаровнинг Ала-Тоо майдонида ўтказган тарафдорларининг митингига қатнашган.

Мэрлик хизмати учун кураш

Торохан Жунусбеков 2020-йили октябрда шаҳар мэрлигига Нариман Тулеевнинг тайинланишига ҳам қарши чиқиб, уни хизматдан кетказишга ҳаракат қилган.

Бишкек шаҳрининг мэрлик хизмати учун курашган Жунусбеков шаҳар кенгаши депутатларининг қўлловига ҳам эга эканини айтиб, «душанбадан бошлаб» ишга киришишга тайёр эканини билдирган. Аммо шаҳар кенгашининг депутатлари унинг номзодини қўлламаслигини айтишган. Жунусбеков Садир Жапаровни қўллашини ҳам очиқ айтиб чиққан. Нариман Тулеев эса Жунусбеков мэриянинг ходимларига босим кўрсатаётганини маълум қилган.

Бироқ, мэрнинг хизматини ижро қилувчи хизмат ўрнига Балбак Тулобаев таклиф қилингандан кейин Жунусбеков мэрлик хизматни истагидан бош тортган. У Тулобаев «Суракматовнинг ҳамда Тулеевнинг одами эмас» деб билдирган, бунга қарамай Тулобаев мэр Азиз Суракматовнинг жамоасига ишлаган.